Тамойил (принцип) – бу объектив мавжуд қонуниятлардан, яъни бутунни бутун қилиб турувчи қисмлари орасидаги зарурий боғлиқликлардан келиб чиқиб амал қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар мойиллигидир. - Тамойил (принцип) – бу объектив мавжуд қонуниятлардан, яъни бутунни бутун қилиб турувчи қисмлари орасидаги зарурий боғлиқликлардан келиб чиқиб амал қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар мойиллигидир.
- “Принцип” сўзининг маъноси хулқнинг, хатти-ҳаракатнинг асосий қоидаси, етакчи ғоя демакдир. Таълим қонуниятлари (принциплари) бу ўқитиш жараёнига қўйиладиган талаблар йиғиндисидир.
- Биз, ҳатто, турмушда ҳам “бу одам принципли” деймиз ва бунда ўша одамнинг ўзига хос қоидаларига, ўзининг принципларига мувофиқ иш кўришини назарда тутамиз. Агар кишининг хатти-ҳаракатларида қатъий қоидалар бўлмаса, уни “принципи йўқ” деб ҳисоблаймиз.
- Таълим-тарбиянинг тамойиллари ўқиш ва ўқитиш жараёнида объектив мавжуд бўлган ва уни бутун қилиб турган қисмлари орасидаги зарурий боглиқликлардан келиб чиқиб, одамлар томонидан ишлаб чикилган ва таълим-тарбия жараёнида амал қилишликка тавсия этилган ҳаракатлар тартибининг мойиллигидир.
педагогик таълим тамойиллари қуйидагилардан иборат - таълимнинг устуворлиги;
- таълимнинг демократлашуви;
- таълимнинг инсонпарварлашуви;
- таълимнинг ижтимоийлашуви;
- таълимнинг миллий йўналтирилганлиги;
- таълим ва тарбия узвий боғлиқлиги;
- иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори даражада билим олишлари учун шарт-шароит яратиш кабилардир.
Бугунги кунда педагогика назариясида қуйидаги таълим тамойиллари тизими ишлаб чиқилган - Онглилик ва фаоллик тамойили – билимни талабалар томонидан онгли равишда ва фаол қатнашиб эгаллашлик;
- Кўргазма тамойили «юз маротаба эшитгандан бир маротаба кўрган яхши» тамойилидан келиб чиқиб, билим беришда турли-туман кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланиш;
- Тизимлилик ва мунтазамлик тамойили – билимни маълум бир тизимда ва узлуксиз равишда бериб бориш;
- Мустаҳкамлик тамойили – билимни тушунарли тилда қайта-қайта такрорлаш йўли билан бериш;
- Тушунарлилик тамойили – билимни ҳаммага тушунарли ва ҳаммабоп қилиб бериш;
- Илмийлик тамойили – билимни таълим олувчиларда аввалдан мавжуд билимларга асосланиб ва улардан келиб чиққан ҳолда бериш;
- Назария ва амалиёт бирлиги тамойили – билим беришда назарий билимларни амалиётда ишлашини, яъни уни ҳаёт билан, амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатиб бериш.
- Бу тамойиллар педагогик жамоатчилик томонидан умумий тамойиллар деб қабул қилингандир.
- Онглилик ва фаоллик тамойили. Бу тамойил асосида илм томонидан аниқланган, инсонни ҳақиқий билим эгаллаши учун, у бу билимларни чуқур англаб етган ҳолда ақлий кувватини интенсив ишлатиши натижасида етиши мумкин, деган қонуният ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: |