А.Смит қийматни таҳлил қилишда икки хил концепциядан фойдаланади:
биринчи концепцияга кўра, товарнинг қиймати уни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат билан аниқланади:қанча кўп меҳнат сарфланса, товар шунча қиммат бўлади, бу қоида, унингча, фақат дастлабки босқичларда, “қолоқ жамиятларда” амал қилади;
иккинчи концепцияга кўра, товар қиймати барча ишлаб чиқариш омиллари, яъни меҳнат, капитал, ер иштирокида яратилади, шунга мувофиқ, товар қиймати меҳнат харажатларидан, фойда ва ер рентасидан ташкил топади, яъни ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан аниқланади, бу концепция меҳнат қийматнинг ягона манбаи бўлишидан тўхтаган, капиталистик товар ишлаб чиқариш шароитида амал қилади.
(Биринчи концепцияга кўра, қийматнинг меҳнат назарияси А.Смит қарашларининг асосини ташкил этади: қиймат меҳнат билан аниқланади, товарларни айирбошлаш унда мужассамлашган меҳнатга мувофиқ амалга оширилади. Иккинчи концепция бўйича, “масалан,баҳонинг бир қисми ер эгасига рента тўловларига кетади, иккинчиси – иш ҳақига ва учинчи қисми фермернинг фойдаси ҳисобланади”).
А.Смитнинг икки концепцияси бўйича товар қийматининг (ва баҳонинг) ташкил топишини қуйидаги расм кўринишида ифодалаш мумкин
Капитал
Меҳнат
Ер
Қиймат
иш ҳақи
ишлаб чиқариш
фойда
рента
тақсимот
Дастлабки даромадлар
Синфлар назарияси
Жамиятни уч синфга ажратиб кўрсатади:
ер эгалари қўлида асосий ишлаб чиқариш воситаси – ер бўлади, улар ижарага берган ери учун ижара тўловлари сифатида ушбу ердан олинган даромаднинг бир қисмини рента кўринишида олади;
тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларининг иккинчи бир турига (иморат-иншоотлар, асбоб-ускуналар, фермалар, хом ашё захираларига) эгалик қилади, ишчилар ёллайди ва фойда кўринишида даромад олади;
ёлланма ишчилар – энг кўп, камбағал синф ҳисобланади, улар мулк эгаси эмас ва улар меҳнатини сотиб даромад кўринишида иш ҳақи олади; -Смит бўйича, жамият уч синфдан ташқари ҳар хил гуруҳ ва қатламларни ҳам ўз ичига олади.Асосий синфлар шу билан ажралиб турадики, уларнинг даромадлари бирламчи ҳисобланади, бошқа гуруҳларнинг даромадлари эса – иккиламчи, яъни қайта тақсимлаш натижасида шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |