6-мавзу: Ўзбекистон ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг сабаблари ва оқибатлари


Шайбонийлар сулоласи (1500-1601 й.й.)


Download 55.6 Kb.
bet2/3
Sana15.11.2023
Hajmi55.6 Kb.
#1775976
1   2   3
Bog'liq
O‘ZBEKISTON HUDUDLARINING XONLIKLARGA BO‘LINIB KETISHI, UNING SABABLARI VA OQIBATLARI

Шайбонийлар сулоласи (1500-1601 й.й.)


  1. Муҳаммад Шайбонийхон 1500-1510 й.й.

  2. Кўчкинчихон 1510-1531 й.й.

  3. Абу Саидхон 1531-1533 й.й.

  4. Убайдуллахон 1533-1539 й.й.

  5. Абдуллахон I 1539-1540 й.й.

  6. Абдулазизхон (Бухорода) 1540-1550 й.й.

  7. Абдулатиф (Самарқандда) 1540-1550 й.й.

  8. Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон)-1551-1556 й.й.

  9. Пирмуҳаммадхон I-1557-1561 й.й.

  10. Искандархон-1561-1583 й.й.

  11. Абдуллахон II-1583-1598 й.й.

  12. Абдулмўминхон-1598-1599 й.й.

  13. Пирмуҳаммадхон II -1599-1601 й.й.

1601 йилдан эътиборан Бухоро хонлигида ҳокимият аштархонийлар (Жонийлар) сулоласи қўлига ўтади. 150 йилча (1601-1753) ҳукмронлик қилган Аштархонийлар сулоласи даврида Бухоро хонлигида тинчлик, осойишталик бўлмади. Хонлик вилоятларида ҳукмронлик қилувчи амирлар ва бекларнинг ўзбошимчалиги, марказий
ҳокимиятдаги амалдорлар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик, йп-йиқитлар мамлакат тинкасини қуритиб борди. Буни аштархонийлар сулоласидан Бухоро тахтига кўтарилган ўн нафар хондан иккитасининг тахтдан ағдарилгани, тўрттасининг тахт устида ўлдирилгани ҳам яққол кўрсатади. Инқироз ўзининг юқори палласига чиққан XVII асрнинг 40-йилларида эрон шоҳи Нодиршоҳ Бухоро хонлигига юриш қилиб уни ўзига бўйсундиради.
Йирик ер эгаларининг мустақилликка бўлган янги уринишлари ҳар бир удел ичида ва айниқса Бухоро билан Самарқанд ўртасида Амирларнинг ҳокимият учун кураши, Самарқанд тахтини эгаллаш учун сулолалар кураши ХVI асринг 40 йиллардан кейин айниқса кучайиб марказий ҳокимиятнинг янада заифлашувига олиб келган эди.. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва умуман мамлакат иқтисодиётнинг ривожланишига халақит берар эди. Ўша даврда мунтазам давом этган феодал можаролари шароитида ҳунармандчилик орқага кетиб савдо ва хўжалик алоқалари узилиб қолди. 1558 йилнинг охирларида Бухорода бўлган Антоний Женкинсон марказий ҳокимиятнинг йўқлиги мамлакат иқтисодиётига ёмон таъсир кўрсатганини ёзади. Бу ерда подшоҳ «кўпи билан икки ёки уч йил ҳукмронлик қила олади. Шу давр ичида ё уни ўлдиришади ёки ҳайдаб юборишади деб ёзади. Женкинсон буларнинг ҳаммаси мамлакатни ва савдогарларни ниҳоятда хонавайрон қилмокда». Бундай тартибсизликлар Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида ҳам давом этди. Аштархонийлар давом этаётган бундай вазиятни олдини олиш учун курашдилар. Лекин бунинг иложи бўлмади охирги аштархонийлар ҳукмронлик қилган даврга келиб Бухоро хонлиги марказий ҳокимиятдан амалда мустақил бўлган мулклар йиғиндисидан иборат бўлиб қолган эди. Буларнинг ҳамма зулм ва бебошликнинг кучайишига тинч аҳолининг хонавайрон бўлишига хўжаликнинг умуман вайрон бўлишига олиб келди. Завифлашиб қолган Бухоро хонлиги қўшни ҳокимларнинг истилочилик манфаатларини қондириш учун жозибали ўлка бўлиб қолди. Шундай қилиб ХV-ХVI асрларда бўлиб ўтган ўзаро ички низолар туфайли марказий ҳокимият заифлашди.
Бухоро хонлигида катта нуфузга эга бўлган манғит уруғининг вакили Муҳаммад Раҳим 1747 йилда ичкиликбозлик ва маишатбозликка берилиб кетган Абдулфайзхонни, сўнгра расман хон деб (сохта хон) элон қилинган унинг ўғиллари: Абдулмўмин ва Убайдулло султонларни ўлдириб, ҳокимиятни ўз қўлига олади. Муҳаммад Раҳим 1753 йилда ўзини Бухоро амири деб эълон қилади. Шундан эътиборан Бухоро хонлиги Бухоро амирлиги деб атала бошланди. Амирликда ҳокимият 1920 йилгача манғитлар сулоласи қўлида бўлди.

Download 55.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling