62-боб. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғИ 433-модда. Солиқ тўловчилар
Download 36.15 Kb.
|
ер солик 2022
438-модда. Солиқ даври
Календар йил солиқ даври ҳисобланади. Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси. 439-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган эрдаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича эса — қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқловчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади. (439-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020-й., 03/20/659/1681-сон — 2021-йил 1-январдан кучга киради) Солиқ органлари ҳар йили 1-мартдан кечиктирмай солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномасини жисмоний шахсларга имзо қўйдириб ёки тўлов хабарномаси олинганлиги фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда топширади. Йил мобайнида ер участкаси майдони ўзгарганда ва имтиёзларга бўлган ҳуқуқ юзага келганда (тугатилганда) солиқ органлари мазкур ўзгаришлардан кейин бир ой ичида солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиши ҳамда солиқ тўловчига солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган янги ёки қўшимча тўлов хабарномасини тақдим этиши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк обектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк обектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. (439-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020-й., 03/20/659/1681-сон — 2021-йил 1-январдан кучга киради) Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси. Download 36.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling