64 та моддасига 200 дан ортиқ
Download 14.46 Kb.
|
конститутция бўйича
Ҳабарингиз бор жорий йилининг 20-май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Ўтказилган йиғилишда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб ўз фаолиятини бошлади. Маълумки, жорий йилнинг 25 июнидан 5 июл кунига қадар мамлакатимизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларни изчиллик билан давом эттиришда ҳуқуқий пойдеворни янада мустаҳкамлаш ва кенг кўламли ўзгаришларни қатъий давом эттириш мақсадида "Ўзбекистон Республикасининг Конститусиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конститусиявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори билан тузилган Конституциявий комиссияга ўтган бир ой давомида жами 62 мингдан ортиқ таклифлар, фикр мулоҳазалар келиб тушган. Мазкур таклифларга асосан Конституциявий қонунлар лойиҳалари Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилиниб, ягона “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига бирлаштирилди. Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда. Уларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилган. Download 14.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling