67 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари 68
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
профессор унвонини олиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-§. ОТМ мутахассисларига доцент илмий унвонини бериш
18
79 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари ти (адабиётлари) бўлган; д) салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эриш- ган, жумладан, олган илмий натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (Ўзбекистон Республикасининг Конституция- си, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ва- зирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари- да) татбиқ этилган; е) таълим, фан ва амалиёт интеграциясини ривожланти- риш, кадрлар тайёрлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшган. 4-§. ОТМ мутахассисларига доцент илмий унвонини бериш Доцент илмий унвони умумий ва қуйидаги талаб- ларни бажариб, ОТМда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилади: а) фан доктори ёки фалсафа доктори (PhD) илмий дара- жасига эга бўлган; б) камида 5 йиллик педагогик ва илмий, жумладан, ОТМда 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган; в) камида бир ўқув йили давомида ОТМнинг штатида ка- федра мудири, профессор (вазифасини бажарувчи), доцент (вазифасини бажарувчи) ёки олий ҳарбий таълим муассаса- ларида катта ўқитувчи, кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи ёхуд ушбу лавозимларнинг бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муас- саса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, ОТМнинг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари ла- возимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги ла- возимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади). 19 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари 80 Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўрин- ни эгаллаган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педа- гоги” танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан доцент ил- мий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга; г) диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумла- дан илмий журналларда камида 3 та илмий мақола чоп эт- тирган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журнал- ларда 5 та илмий мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола чоп эттирган); д) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адаби- ётлари, жумладан диссертация ҳимоясидан кейин ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган ўқув ёки услубий қўлланма нашр эттирган, шунингдек тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун қўшимча равишда 1 та монография нашр эттирган; ж) мутахассислик кафедрасида ишлаётган талабгор ка- мида 2 нафар магистратура талабаси ёки 4 нафар бакалав- риатура таълим йўналишининг битирувчи талабасига (тиб- биёт соҳасидаги талабгорлар учун 5 нафар магистратура та- лабасига) илмий раҳбарлик қилган ёки давлат стипендия- лари танловлари ёхуд халқаро ёки республика танловлари ёки мусобақаларининг ғолиблари ёки жамоа (жамоалари) ни тайёрлаган. Доцент илмий унвони истисно тариқасида, маз- кур Низомнинг умумий ва қуйидаги талабларни бажарган илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали мутахассисларга (маданият ва санъат назарияси ҳамда тарихи бўйича мутахассислар бундан мустасно) бери- лиши мумкин: а) тегишли олий маълумотга эга бўлган; б) камида 5 йиллик педагогик ва илмий, жумладан ОТМ- да 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган; в) мазкур Низом 19-бандининг «в» кичик банди талаби- ни бажарган; г) илмий-тадқиқот, ижодий ишлари бўлган, жумладан Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling