“6Х6Х6” методи
Download 30 Kb.
|
6Х6Х6
“6Х6Х6” МЕТОДИ Метод ёрдамида бир вақтнинг ўзида 36 нафар ўқувчи (талаба)ни муайян фаолиятга жалб қилиш орқали топшириқ ёки масалани ҳал этиш, гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси имкониятларини аниқлаш, қарашларини баҳолаш мумкин. У асосида ташкил этилаётган машғулотда ҳар бирида 6 нафардан иштирокчи бўлган 6 та гуруҳ ўқитувчи томонидан ўртага ташланган муаммо (масала)ни муҳокама қилади. Белгиланган вақт ниҳоясига етгач, ўқитувчи 6 та гуруҳни қайта тузади. Қайтадан шаклланган гуруҳларнинг ҳар бирида аввалги 6 та гуруҳдан биттадан вакил бўлади. Янги шаклланган гуруҳ аъзолари ўз жамоадошларига аввалги гуруҳи томонидан муаммо (масала) ечими сифатида тақдим этилган хулосани баён этиб, ечимларни биргаликда муҳокама қилади. Изоҳ: 1. Ўқувчиларни гуруҳларга бўлишда ўқитувчи қуйидагича йўл тутиши мумкин: 6 та столнинг ҳар бирига муайян объект (м: кема, тўлқин, балиқ, дельфин, кит, акула) сурати акс этган лавҳани қўйиб чиқади. Машғулот иштирокчиларига кема, тўлқин, балиқ, дельфин, кит, акула сурати тасвирланган (жами 36 та) варақчалардан бирини олиш таклиф этилади. Ҳар бир ўқувчи (талаба) ўзи танлаган варақчада тасвирланган сурат билан номланувчи стол атрофига қўйилган стулдан жой эгаллайди. 2. Ўқитувчи гуруҳларнинг фаолиятини кузатиб боришда зарур бўлганда уларга маслаҳатлар бериб, йўл-йўриқ кўрсатади, гуруҳлар томонидан топшириқларнинг тўғри ҳал этилганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг гуруҳлардан мунозараларни якунлашларини сўрайди. Машғулотларда методни қўллаш қуйидаги тартибда ташкил этилади: Download 30 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling