7- амалий машғулот. Вентиляция тизимининг оқиб келувчи ҳаво қувурларининг аксонометрик схемасини танлаш. Вентиляция тизимидаги ускуна ва жиҳозларининг хисоби


Вентилясион ҳаво каналлари ва темир панжараларни кесим юзаларини ҳисоблаш


Download 388.62 Kb.
bet2/2
Sana23.04.2023
Hajmi388.62 Kb.
#1389386
1   2
Bog'liq
7- Амалий машғулот

Вентилясион ҳаво каналлари ва темир панжараларни кесим юзаларини ҳисоблаш.
Ҳаво қувурларидаги оқиш ва сўриш тешиклар орқали хонага тоза ҳаво берилади ва ифлосланган ҳаво сўриб олинади. Хонада ҳаво яхши тақсимланиш, санитар-гигиеник ва архитектура талабларни бажариш учун ҳаво қувуридаги тешикларининг ўрнига махсус қурилмалар – ҳаво тақсимлагичлар ишлатилади.
Оқим ва сўриш тешикларни конструксиясига ҳамда ҳаво тақсимлагичларга ва уларни жойланишига бир неча талаблар қўйилади:
Оқим ва сўриш тешиклар хонадаги ҳаво тезлигини кучайтирмаслиги керак.
Ҳаво тақсимлагичларнинг ҳаво ўтишига қаршилиги тешикларнинг минимал ўлчамида ва безатилишига кўра минимал бўлиши лозим.
Ҳаво сўриш тешиклари зарарликлар чиқадиган жойиға яқин ўрнатилиши лозим.
Оқим ва сўриш тешикларнинг безатилиши хонани интерерига мос келиши керак.
Безатилган тешикларни ҳаво ўтказадиган юзаси стандарт ўлчамига кўра 60 % дан кам бўлиши мумкин эмас.
Бу талабларнинг бажарилиши хонани иш зонадаги ҳавонинг ҳолатини яхшилашни, ҳаво ҳаракат тезлиги меъёрга мосланишни, ҳаво сарфини созлашга имкониятни яратиб беради.
Ҳаво тақсимлагичлар конструксия бўйича ҳархил турда бўлиши мумкин: панжаралар, плафонлар, перфоратсия қилинган панеллар ва бошқалар (7.8-расм).
Турар жой биноларида кўпинча панжаралар, жамоат биноларида панжаралар ва плафонлар ўрнатилади. Саноат биноларида технологик жараёнида чиқаётган зарарликларга, тоза ҳаво берилиш зонасига қараб бошқа турли тақсимлагичлар ўрнатилади.1)





2) 7.1 - расм. Ҳаво тақсимлагичлар. 1-панжаралар; 2-плафонлар; а-ҳаво бериш учун; б-ҳаво сўриб чиқариш учун









7.2 – расм. Плафонли ҳаво тақсимлагичлар

Ҳаво тақсимлагичларсозланадиган ва созланмайдиган; юмалоқ, квадрат ва тўрт бурчак шаклида бажарилган; металли (кўпинча пўлатли ёки алюминияли), ёки пластмассали; безатилган ёки безатилмаган; ҳар тур рангли ва ўлчамли; ҳаво оқимини йўналтиришига кўра бир, икки, уч, тўрт тарафга йўналишли бўлади.
Ўрнатилишига кўра шип тагида, шипда ва иш зонада ўрнатилиш мумкин.
Ҳаво тақсимлагичлар компактли, ясси, тўлиқ бўлмаган элпиғичли ва бошқа турли оқим яратиб беради.
Download 388.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling