7- мавзу. Axborot texnologiyalari (AT) va ularniń turlari


Download 3.8 Mb.
bet1/39
Sana14.10.2023
Hajmi3.8 Mb.
#1702100
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
1 АТТ 4-курс 7-18 темалар 22-23



7- Мавзу. Axborot texnologiyalari (AT) va ularniń turlari



Маъруза режаси

1.Технология тушунчаси. 2.Ахборот технологиялари уларнинг ривожланиш боскичлари ва таминоти.
3.Ахборотли технологиянинг замонавий турлари.
4.Замонавий ахборот технологиясининг асосий масалалари.



Технология – грекча тилдан таржима қилинганда санъат, маҳорат каби маъноларни билдиради.
Ахборот технологияси - объектнинг, ҳодиса ёки жараёнининг (ахборот маҳсулотининг) аҳволи ҳақида янгича маълумот олиш мақсадида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ҳамда усуллари мажмуаси (бошланғич маълумотлар) дан фойдаланиш жараёнидир.
Ахборотли технология тизим сифатида бошқариш субъектида шаклланади, Шу сабабли ҳам ахборот технологияси бошқариш субъектининг устқурмаси ҳисобланади. Ахборотли технологиянинг шаклланиши учун қуйидаги унсурларнинг бўлиши шарт:

  1. мутахассислар;

  2. техник воситалар;

  3. ахборотлар.

Шунинг учун ҳам ахборотли технология бошқариш функцияларини ифодаловчи ахборотларни йиғиш, жамлаш, узатиш, сақлаш ва бошқа жараёнларни амалга оширувчи “инсон машина тизими” деб юритилади. Бу тизимни яратиш учун бир қатор тамойиллар ишлаб чиқилган - ахборотли технологияни яратиш тамойилларини умумий ҳолда тўрт қисмга ажратиш мумкин:
Иқтисодий ташкилий тамойиллар
Техникавий тамойиллар.
Иқтисодий тамойиллар.
Ижтимоий тамойиллар.
Халқ хўжалиги тармоқларининг асосий вазифаси - давр талабига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқариш. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ана шу вазифасининг бажарилишини таъминлаш бошқариш зиммасига юклатилган. Бу эса ўз навбатида моҳиятига кўра ахборот жараёнидир. Ахборот - бошқарувнинг негизи ҳисобланади. Мазкур вақтдаги бошқариш тизимининг холати ахборот билан белгиланади. Бошқарув ахборот жараёни сифатида қаралар экан, бунда қуйидаги асосий уч босқич кўзга ташланади:

  1. Бошқариладиган объект ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, чамалаш, қайд қилиш, узатиш ва сақлаш.

  2. Олинган ахборотлар устида ишлаш.

  3. Бошқарувчи ахборотни (бошқарув қарорини) қабул қилиш.

Юқоридаги босқичларни амалга ошириш натижасида объект бир ҳолатдан иккинчи холатга ўтади ва бошқарув жараёнида турли ахборотлар ҳосил қилинади.
Ахборот тизимлари, деганда қуйилган мақсадга эришиш учун ахборотни сақлаш, унга ишлов бериш ва уни узатиш мақсадида фойдаланиладиган, қўлланиладиган воситалар, усуллар ва ходимларнинг ўзаро боғланган мажмуаси тушунилади.
Иқтисодий тизимлар бошқариш нуқтаи назаридан ахборот тизими каби қаралади ва кўпинча автоматлаштирилган тизим, дейилади. Бу тизимларнинг асосий вазифаси фойдаланувчиларнинг талабига мувофиқ равишда ахборотларни тўплаш ва тайёрлаш, сақлаш, узатиш ва тақдим этишдан иборат.

Download 3.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling