7- мавзу: менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари ва усуллари


Download 222.59 Kb.
bet12/14
Sana18.11.2023
Hajmi222.59 Kb.
#1783562
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
7- мавзу менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари ва усулл-www.hozir.org

Менежментнинг 
ижтимоий-психологик 
усули
ишлаб
чиқаришда мавжуд ижтимоий механизмни (ўзаро муносабат
тизими,
ижтимоий
эҳтиѐжлар)
қўллашга
асосланади.
Менежментнинг ижтимоий усуллари ижтимоий тартибга солиш
воситасида амалга оширилади.
Ижтимоий тартибга солиш усуллари турли гуруҳлар ва шахслар
мақсади ва манфаатларини аниқлаш йўли билан ижтимоий
муносабатларни тартибга солиш ва уйғунлаштириш мақсадида
қўлланилади. Уларга ижтимоий ташкилотлар ихтилофлари,
шартномалар, ўзаро мажбуриятлар, ишчиларни танлаш, тақсимлаш
ва ижтимоий эҳтиѐжларни қондириш тизими киради..



Менежментнинг ижтимоий - психологик усуллари жамоада мақбул


психологик ҳолатни ташкил этиш йўли билан кишилар ўртасидаги
муносабатларни тартибга солишга қаратилгандир. Психологик
усулларга кичик гуруҳ ва жамоаларни ташкил этиш, меҳнатни
инсонийлаштириш, малакали кадрлар танлаш ва уларни ўқитиш ва
ҳ.к.лар киради.
Касбий танлашнинг моҳияти - кишиларнинг руҳий хусусиятлари
улар бажарувчи ишларига энг мос бўладиган қилиб танлашдан
иборат. Шахснинг руҳий хусусиятлари жумласига унинг қизиқиши,
қобилияти, темперамент ва ҳарактери киради. Шу сабабли, раҳбар
шахсга раҳбарлик қилганда, ўз олдига инсон руҳий хусусиятлари
шаклланиши ва ривожланишини ўрганиши, унинг қизиқиш ва
қобилияти, темперамент ва феълини билиш вазифасини қўйиши
керак.
Шахснинг руҳий хусусиятларини инсон фаолиятида ажратиб
тушуниб бўлмайди, чунки киши қобилияти ва феъли хусусиятлари
унинг фаолияти ва хулқида намоѐн бўлади. Инсон ҳаѐти ва оммавий
фаолияти унинг руҳий ҳолатини шакллантиради.



Инсоннинг


қандай
ҳаѐт
кечириши,
нима
билан
шуғулланишини билмай вужудга келганлиги, у ѐки бу
нарсага қобилият ривожланганлиги, феъли шаклланганлигини
англаб бўлмайди.
Инсон аввало ўзини ижодий шахс сифатида баҳолайди.
Ишчи меҳнатга бундай нуқтаи назардан қарашга дарров
келмайди, моддий эҳтиѐжлар бирламчи бўлиб, улар
қониққандан сўнг нисбатан юксак инсоний эҳтиѐжлар илгари
сурилади.
Инсон учун фақат моддий рағбат муҳим деб ҳисоблаш
нотўғри. Унга жуда кўп нарса катта умумий ишда ўз ҳиссаси
борлигини хис этиш, узини меҳнат орқали намоѐн этиш, ўз
малакаси билан ғурурланиши, ўртоқлари ҳурматига сазовор
бўлиш ва ҳ.к.лар ҳам муҳимдир.



Корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш хўжалик


фаолияти менежментнинг турли маъмурий усулларини қўллаш
билан боғлиқдир.

Download 222.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling