Принятие к учету ОС хужжатинингПо результатам инвентаризации операция тури инвентаризация натижасида ортиқча келиб чиққан асосий воситаларини ҳисобга олади. Бухгалтерия ҳисоби қоидаларига кӯра бу асосий воситалар жорий бозор қиймати бӯйича ҳисобга олиниши ва молиявий натижаларнинг бошқа даромадларига киритилиши керак.
Списание ОС инвентаризация натижасида кам чиққан асосий воситаларини ҳисобдан камайтиради. Камайтирилаётган асосий воситалар қиймати айбдор шахсга ёзилади. Бу шахслар аниқланмаганда етишмайотган асосий восита қиймати харажатга олинади;
Перемещение ОС инвентаризация натижасида битта ташкилот бӯйича кӯп иккинчисида кам чиққан асосий воситалар шу хужжат орқали кӯчирилади.
Асосий воситаларни қайта бахолаш
Асосий воситалар ва номоддий ктивларни қайта бахолаш учун ОС менюсида Переоценка ОС, НМА и пр. хужжат мӯлжалланган. Хужжат ташкилотнинг асосий воситаларини, номоддий активларини, ӯрнатиш керак бӯлган ускунларни ва тугалланмаган қурилиш объектларини қайта бахолаш учуч ишлатилади.
Хужжатнинг жадвал қисми Заполнить тугмаси ёрдамида тӯлдирилади (асосий восита гурухи ёки хамма асосий воситалар руйхати бӯйича). Автомат тарзда асосий восита тӯғрисидаги маълумот билан тӯлдирилади (ҳисобга олинган сана, асосий восита ва амортизацияҳисоб счетлари, қайта бахолашдан олдинги қиймати ва еғилган амортизация ва ҳ.к.).
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
Асосий воситалар деганда нимани тушунасиз?
АВларни ҳисобда қабул қилиш мезонларини санаб беринг?
АВларга эскириш ҳисоблаш тартиби ва усулларини санаб беринг?
АВларнинг бошланғич қийматини ошириш мумкин бўлган вазиятларни санаб беринг?
АВларни ҳисобдан чиқариш ва молиявий натижаларни расмийлаштириш тартибини айтиб беринг?
АВларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚС ҳисоблаш тартиби қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |