7-боб. Товарларнинг айрим турларини реклама қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Download 12.84 Kb.
|
4- vazifa
7-боб. Товарларнинг айрим турларини реклама қилишнинг ўзига хос хусусиятлари 34-модда. Дори воситаларини реклама қилиш Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади: фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини; таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини; Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини. Дори воситаларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланади: таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши. Мазкур талаб фойдаланувчилари фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари бўлган рекламага, тиббиёт ёки фармацевтика кўргазмалари, семинарлари, конференциялари ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар ўтказиладиган жойларда тарқатиладиган рекламага, шунингдек босма нашрларга жойлаштирилган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди; Download 12.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling