Натижа:
int One: 5
rSomeRef: 5
intOne: 7
rSomeRef: 7
Назарий саволлар:
Кўрсаткич нима ва унинг вазифаси?
Хавола нима ва қандай ишлатилади?
14. Массивлар. Бир ва кўп ўлчовли массивлар
Режа:
Массивлар ҳақида тушунча
Бир ўлчовли массивлар билан ишлаш
Кўп ўлчовли массивлар билан ишлаш
14.1. Массивлар ҳақида тушунча
Биз шу пайтгача қийматларнинг оддий (скаляр) типларидан фойдаланиб, турли хил дастурлар яратишни ўргандик. Скаляр типга тегишли ҳар бир қиймат ягона маълумот ҳисобланиб, тривиал структурага эгадир. Амалда эса, турли хил ҳосилавий типлар билан ишлашга, улардан фойдаланиб мураккаб программалар яратишга тўғри келади. Бу типларга тегишли қийматларнинг ҳар бири тривиал бўлмаган структурага эга, яъни бу қийматлар ўз навбатида яна бир нечта қийматлардан ташкил топади. Энди шундай типлардан бири бўлган, программалашда энг кўп қўлланиладиган дастур объекти – массивлар билан танишиб чиқамиз. Массив - бу бир хил типли, чекли қийматларнинг тартибланган тўпламидир. Массивларга мисол сифатида математика курсидан маълум бўлган векторлар, матрицалар ва тензорларни кўрсатиш мумкин. Дастурда ишлатилувчи барча массивларга ўзига хос исм бериш керак. Массивнинг ҳар бир ҳадига мурожаат эса, унинг номи ва ўрта қавс ичига олиб ёзилган тартиб ҳади орқали амалга оширилади:
<массив_номи> [<индекс>]
бу ерда <индекс> - массив ҳадининг жойлашган ўрнини англатувчи тартиб қиймати. Умуман олганда, <индекс> ўрнида <ифода> қатнашиши ҳам мумкин. Индексни ифодаловчи ифоданинг типини – индекс типи деб аталади. Индекс типининг қийматлар тўплами албатта номерланган тўплам бўлиши, шу билан бир қаторда, массив ҳадлари сонини аниқлаши ва уларнинг тартибини белгилаши керак.
14.2. Бир ўлчовли массивлар билан ишлаш
Массивларни эълон қилишда индекс типи билан бир қаторда массив ҳадларининг типи ҳам кўрсатилиши керак. Бир ўлчамли массивни эълон қилиш қуйидагича амалга оширилади:
<массив_ҳадининг_типи> <массив_номи> [<индекс>]
Массивларни эълон қилиш ҳақида тўлиқроқ маълумот бериш учун турли типдаги индексларга оид мисолларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
int arrInt[1000];
byte arrByte[500];
float arrFloat[100];
bool arrBool[10];
char arrChar[25];
Энди массивлар устида типик амаллар бажарувчи бир нечта программа билан танишиб чиқайлик.
1 – мисол: Бир ўлчамли, n та ҳадли (n=10) массив ҳадларини йиғиш.
#include
using namespace std;
const int n = 10;
int main()
{
int a[n];
int s = 0;
for(int i = 0; i < n; i++) {
printf("Massiv hadini kiriting a[%i]=?",i);
cin >> a[i];
}
for(int i = 0; i < n; i++) {
s += a[i];
}
printf("Yiindi: %7i",s);
return 0;
}
Do'stlaringiz bilan baham: |