Кўрсаткичлари
|
Аниқланиши
|
Кўрсаткични баҳолашдаги роли
|
1. Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги- Эn
|
1.1. Маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари
|
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум / сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш таннархи
|
Маҳсулот ишлаб чиқаришда харажатларнинг самарадорлигини кўрсатади
|
1.2. Фонд қайтими
|
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум / асосий воситаларининг ўртача йиллик қиймати
|
Асосий ишлаб чиқариш воситаларининг самарадорлигини таснифлайди
|
1.3. Ишлаб чиқариш рентабеллиги, %
|
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан ялпи фойда х100% /сотилган маҳсулотнинг тўлиқ таннархи
|
Харажатларнинг фойда келтиришини таснифлайди
|
1.4. Меҳнат унумдорлиги, минг сўм/киши
|
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум / Ходимларнинг ўртача рўйхат сони
|
Меҳнатнинг самарадорлигини таснифлайди
|
2. Корхонанинг молиявий аҳволи- Фn
|
2.1. Автономия коэффиценти
|
Хусусий капитал / Баланс жами
|
Корхонанинг қарши томонга қарам бўлмаслигини таснифлайди
|
2.2.Тўлов лаёқати коэффиценти
|
Жорий активлар / Жорий мажбуриятлар
|
Корхонанинг мажбуриятларини бажаришини таснифлайди
|
2.3. Мутлақ ликвидлик коэффиценти
|
Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий қўйилмалар / қисқа муддатли мажбуриятлар
|
Жорий мажбуриятларни қоплаш манбалар бўлган воситаларнинг сифат таркибини кўрсатади
|
2.4. Айланма активларнинг айланувчанлик коэффиценти
|
Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум /Айланма активларнинг ўртача йиллик қиймати
|
Айланма активларнинг айланишлар сони ва даврини тезлигини таснифлайди
|
|