7. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи
Download 100.79 Kb.
|
7-тема
Кредитга лаёқатликнинг тавсифи
Хўжалик юритувчи субъектларини ривожланишида кредит муносабатлари ва тўлов қобилиятини ўрганиш долзарб масала ҳисобланади. Банклар хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш орқали рискларни камайтиришга, кредит ресурсларини оқилона жойлаштириш орқали ўз даромадларини оширишга, молиявий барқарорлигини мустахкамлашга эришадилар. Кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини икки томонлама кўриб чиқиш лозим: 1.Қарз олувчи нуқтаи назаридан кредитга лаёқатлилик даражаси - кредит шартномасини тузиш имконияти, олинган кредитларни ўз вақтида қайтара олиш қобилияти билан баҳоланади. 2. Банк нуқтаи назаридан, кредитга лаёқатлилик даражаси корхонага бериладиган кредитнинг ҳажмини тўғри аниқлай олиш маъсулияти инобатга олинади1. Маълумки, иқтисодиётни либераллаштириш шароитида хўжалик юритувчи субъектларининг, банклар фаолиятининг тижоратлашуви юзага келади. Бу эса тамонларнинг қайси мулк шаклига асосланган бўлишига қарамасдан иқтисодий жиҳатдан тўлиқ мустақил бўлиб, ўз харажатларини даромадлари билан қоплашнишини талаб этади. Фаолиятнинг молиявий маблағларга таяниши оқибатида корхоналар фаолиятини ривожлантиришнинг ички имокниятлари доимо ҳам етарли бўлмайди. Шу сабабли субъектлар кўпинча қўшимча пул маблағларига эҳтиёж сезадилар ва бу эҳтиёжлар банк кредитлари ҳисобидан қопланиши мумкин. Банк кредитлари нафақат корхона ва ташкилотларни молиявий таминлаши манбаси балки уларни мақсадли, муддатли, таминланган ҳолда жойлаштириш орқали ўзининг фаолият давомийлигини ҳам таминлаб беришнинг зарурий шарти ҳисобланади. Тижорат банклари фаолиятида қўйган мақсадга эришиш ва берган кредитларининг самара билан банкка қайтиб келишини таъминлаши учун мижознинг молиявий ҳолатини унинг кредитни ўз вақтида қайтара олиши имкониятларини текшириб кўриши лозим. Кредитга лаёқатликни баҳолашда банклар нафақат мижознинг ўтган давр маълумотларига баҳо бериши, шу билан бирга унинг келажакдаги молиявий аҳволини ҳам башоратлаши зарур. Молиявий барқарорликни ва кредит операцияларидаги риск ҳисобини объектив баҳолаш, банкка кредит ресурсларини самарали бошқариш ҳамда фойда олиш имконини беради. Иқтисодиёт тармоқларини либераллаштириш муҳим вазифа сифатида қабул қилиниши корхоналарнинг тўлов қобилияти ва барқарорлигини аниқлашда чет эл тажрибасига асосланган бухгалтерия ҳисобини юритиш заруратини туғдирмоқда. Бунда бухгалтерия балансининг янги таҳлилини юритиш асосий ўринни эгаллайди. Балансдаги актив ва пассивларни қабул қилинган моддалар бўйича гуруҳлаштирилиши, тўлов қобилияти ва кредитга лаёқатлиликни етарли даражада чуқурроқ таҳлил қилиш имконини беради. Download 100.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling