7-мавзу: Ўсимликларнинг кўпайиши, жинсий кўпайиш эвалюцияси
Download 22.54 Kb.
|
7-Mavzu-Botanika-Ипак
Вегетатив кўпайиш – ўсимликларнинг йўқолган қисмини ёки органини тиклашга, яъни регенерация ҳодисасига, шунингдек, айрим тана қисмларидан бир бутун ўсимлик пайдо қила олиш хусусиятига асосланган.
Вегетатив кўпайиш бир ҳужайрали организмларда ҳам кузатилади. Бунда уларнинг ҳужайралари иккита ҳужайрага бўлиниб ёш насл ҳосил бўлади. Гулли ўсимликларнинг вакиллари поя, илдиз, шунингдек, илдизпоялари, пиёзбошлар ҳамда туганаклар ёрдамида вегетатив кўпаяди. Вегетатив кўпайишнинг энг кўп тарқалган усуллари қуйидагилар: 1. Илдизпоя. Кўп йиллик ўт ўсимликларнинг илдизпоя орқали кўпайиши маълум. Масалан, ажриқ, ғумай, қирқбўғим, қамиш, қиёқ, саломалайкум каби ўсимликлар шулар жумласидандир. 2. Ер ости туганаклар ёрдамида ҳам ўсимликлар кўпаяди. Бундай кўпайишни картошка, топинамбур, картошкагул каби ўсимликларда учратамиз. 3. Пиёзбош билан кўпайиш асосан чўл, чалачўл, шунингдек, тоғ олди ўсимликлари орасида кўпроқ учрайди. Кўп йиллик пиёзбош ўсимликлар (тоғ лоласи, чучмома) майда пиёзбошчаларини ҳосил қилиб, катта майдонларни қамраб олади. Қишлоқ хўжалигида лола, саримсоқ, наргиз, илонгул кабилар пиёзчалари билан кўпайтирилади. Айрим ўсимликлар барг қўлтиғида ёки тўпгулларида пиёзчалар ҳосил қилади. Шу пиёзчалар тўкилса, ундан янги ўсимликлар ҳосил бўлади. Бундай кўпайишни айниқса саримсоқда кўриш мумкин. 4. Илдизбачкилар. Илдизбачкилар илдизда эндоген йўли билан қўшимча куртакнинг ривожланишидан ҳосил бўлади. Ўсимликлар илдиз бачкилари ёрдамида тез кўпайиб, катта - катта майдонларни эгаллайди. Ҳар қайси новда ўзининг қўшимча илдизларига эга шунинг учун улар алоҳида экилса ҳам нобуд бўлмайди. Бундай ўсимликларга олча, гилос, терак, акация, дўлона, печак, какра, қизилмия ва бошқалар киради. 5. Судралиб ўсадиган ўсимликлар ер устиновдалар ёки гажак (мўйлаб)лари ёрдамида кўпаяди. Плакотиб, ўрмалаб ўсувчи ўсимликлар (қулупнай ғозпанжа) шундай усулда кўпаяди. Гажакнинг тупроққа тегиб турган қисми қўшимча илдиз ҳамда куртак чиқариб, янги ўсимликларни ҳосил қилади. Икки йил давомида бир туп қулупнайдан 200 гача ўсимлик ҳосил бўлади. 6. Пархиш қилиб кўпайтириш. Ўсимлик шохлари ёйсимон шаклда ерга эгилади ва новдасининг учи ердан чиқиб турадиган қилиб кўмилади. Маълум вақтдан сўнг новданинг кўмилган қисмида қўшимча илдизлар пайдо бўлади, шундан кейин пархишни бошқа жойга кўчириш мумкин. Пархиш қилинадиган новданинг тилиниши тез илдиз отишига ёрдам беради. Анор, тол, ток, крижовник ва анжирлар пархиш қилиб кўпайтирилади. Қаламча билан кўпайтириш. Она ўсимликдан қирқиб олинган, вегетатив кўпайиш учун хизмат қилувчи ўсимликларнинг бир қисмига қаламча дейилади. Қаламчалар кўпинча ўсимликларнинг новдаларидан тайёрланади. Ток, терак, тол, ва анорлар қаламча: олча, атиргул, сирень, тоу –сағиз, қрим-сағизлар илдизлари билан бегониянинг айрим турлари, бинафша ва глоксиниялар эса барги орқали кўпаяди. 8. Тупларни бўлиш. Кўп йиллик манзарали ўсимликлар (флокс, наврўзгул, отқулоқ, равоч) ҳамда наъматакларнинг тўпланган новдалари ковлаб олиниб илдизи билан бўлиб ўтқазилади. 9. Пайвандлаш. Пайвандлаш (трансплатация) деб, куртакнинг ёки қаламчанинг бошқа ўсимлик билан қўшилиб ўсиб кетишга айтилади. Ўтқазиладиган ўсимлик пайвандуст, пайвандланадиган ўсимлик пайвандтаг деб аталади. Пайвандлаш усули билан асосан қўшимча илдизлар чиқариши қийин бўлган мевали дарахт ва резавор ўсимликлар кўпайтирилади. Пайвандлашнинг бир қанча усуллари (қаламча пайванд, куртак пайванд, искана пайванд ва ҳокозолар) мавжуд бўлиб ҳамма усуллари ҳам ўсимликнинг навини яхшилаш ва ундан юқори ҳосил олишга қаратилган. И.В.Мичурин узоқ йиллар давомида ўсимликларни вегетатив кўпайтиришнинг ҳар хил усуллари билан шуғилланади. У пайванд билан пайвандуснинг ўзаро таъсирини ўрганиб, янги биологик таълимотни яратади ва яқин қариндош ўсимликларнигина эмас, балки узоқ турларни ҳам вегетатив йўл билан дурагайлаш мумкинлигини кўрсатиб беради. Шундан фойдаланиб, мева дарахтларнинг кўплаб қимматбаҳо навларини яратади. Download 22.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling