7-mavzu. Sug`urta tashkiloti daromadlari va xarajatlari. Sug`urta tashkiloti zaxiralari


Sug‘urta zaxiralari xaqida umumiy tushuncha


Download 99.83 Kb.
bet4/4
Sana04.02.2023
Hajmi99.83 Kb.
#1165830
1   2   3   4
Bog'liq
7 Mavzu

4. Sug‘urta zaxiralari xaqida umumiy tushuncha.
Суғурталовчининг тўлов қобилиятини аниқлаш учун охирги хисобот санасига суғурталовчининг баланс маълумотлари, шунингдек, хисоб-китоб асосида аниқланадиган маълумотлардан фойдаланилади. Суғурталовчининг тўлов қобилияти кўрсаткичи мазкур Низом асосида ўрнатилган суғурталовчи томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ва ликвидлиги хисобига олинган активлар ўртасидаги нисбат меъёрларининг бажарилиши хисобланади. Тўлов қобилиятини суғурта фаолияти хажмларига мувофиқ равишда таъминлаш учун суғурталовчилар йўл қўйиладиган активларнинг хақиқий хажми даражасини белгиланган тартибда мувофиқлаштириб бориши зарур.
Республика суғурта компанияларида суғурта захираларни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган, 2006 йил 6 майда №1571-рақам билан давлат рўйхатидан ўтган « Суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини шакллантириш хамда жойлаштириш тартиби ва шартлари тўғрисида низоми»га асосан амалга оширилади.
Суғурта захираларининг шаклланиши бўйича қуйидаги қонун-қоидалар мавжуд:

  • хамма захиралар махсус хисоб-китоблар асосида шаклланади;

  • захиралар суғурта олиб бораётган валютада шаклланади;

  • суғурта захиралари хар бир аниқ тўлаш муддатига шаклланади;

  • захиралар фақат суғурта шартномаси бўйича эмас, қайта суғурталашда қабул қилинган шартномалар бўйича хам шаклланиши мумкин.

Суғурталовчилар ўзига қабул қилган суғурта мажбуриятларини бажариш учун йиғилган суғурта мукофотларидан келгусида суғурта тўловлари учун барча суғурта турлари бўйича керакли суғурта захираларини шакллантиришади. Суғурта захиралари суғурталовчининг суғурталановчилар билан тузган суғурта шартномалари бўйича шу вақтдаги бажарилмаган мажбуриятларининг хажмини кўрсатиб туради.
Хориж мамлакатларида қабул қилинган суғурта захираларининг шаклланиши техникасига кўра, суғурта қилувчи бўйнига олган хар бир мажбурият тури суғурта захирасига мос келадиган тури билан қопланади. Хаёт суғуртаси бўйича амалдаги шартномалар шароитига боғлиқ холда математик захиралар, йиллик рента захиралари, фонд захиралари ва иштирок этиш захиралари шаклланади. Суғуртанинг бошқа турлари бўйича -мукофот захиралари ва зарар захиралари шаклланади. Суғурта захиралари хажми амалдаги шартнома бўйича тўланиши керак бўлган суммани бутун холда қоплаши зарур. Шунинг учун уларнинг хажмини аниқлаш учун суғурта қилувчининг операцияларини чуқур тахлили ва математик хисоб китоблар зарур.
Техник маблағлар суғурта қилувчи томонидан алохида суғурта шартномаси ва бутун суғурта портфели бўйича бир муддатга хисоб-китоб қилинган суғурта тўловлари бўйича молиявий мажбуриятларни бажариш керак бўлган маблағлар йиғиндиси. Улар суғурта захираларининг қисми бўлиб хаёт суғуртасидан ташқари суғурта турлари буйича хисоб-китоб қилинади.
«Суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини шакллантириш хамда жойлаштириш тартиби ва шартлари тўғрисида низоми»га мувофиқ суғурталовчи ўзининг балансида мажбурият ёки актив(шароитдан келиб чиқиб) сифатида акс эттириладиган қуйидаги техник захираларни шакллантиришга мажбурдир:

  • ишлаб топилмаган мукофотлар захираси (умумий суғурта сохасида фаолият амалга
    оширилганда);

  • мукофотлар захираси (хаёт суғуртаси сохасида фаолият амалга оширилганда);

Зарарлар захираси. Суғурта ходисаси оқибатида юзага келган ва суғурта шартномасининг шартлари бўйича қопланиши лозим бўлган зарарлар хажмига мувофиқравишда аниқланади ва қуйидагилардан ташкил топади:

Суғурталовчи “Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги” билан келишган холда қўшимча равишда, қуйидаги захираларни ташкил этиши мумкин:

Download 99.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling