7-mavzu. Sug`urta tashkiloti daromadlari va xarajatlari. Sug`urta tashkiloti zaxiralari
Sug‘urta kompaniyasining foydasi va uni hisoblash
Download 99.83 Kb.
|
7 Mavzu
3. Sug‘urta kompaniyasining foydasi va uni hisoblash.
Суғурта ташкилотининг даромад ва харажатлари таркиби бўйича юқорида билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланиб, уни аниқлаш бўйича қуйидаги услубиятни таклиф этамиз: СМ = СМс + СМқс + ЎМЗў (1), Бу ерда: СМ- ишлаб топилган суғурта мукофотлари суммаси; СМс – бевосита суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари суммаси; СМқс – қайта суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари суммаси; ЎМЗў – ўзлаштирилмаган мукофотлар захирасининг ўзгариши. УНз = Нз + Нвт (2), Бу ерда: УНз – кўрилган зарарнинг умумий нетто қисми; Нз – кўрилган зарарнинг нетто қисми; Нвт – қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларининг нетто қисми. Нз = СМ – СҚс – (СҚқс –СҚқсқ ) (2.1), Бу ерда: СҚс – тўланган суғурта қопламалари; СҚқс – қайта суғурталаш бўйича тўланган суғурта қопламалари; ТСҚқсқ – қайта суғурталаш шартномаларига кўра, қайта суғурталовчилар томонидан тўланган суғурта қопламалари. Нвт = ВТқс + ВСқс (2.2), Бу ерда: ВТқс – қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловлари; ВСқс – қайта суғурталаш бўйича воситачилик сийловлари. Тсх = УНз –(Юк+СМқсрр+СҚс+ВТқс+Зм+СҚқс) (3) Бу ерда: Тсх – суғурта хизматларининг таннархи. Юк – суғурта ишини юритиш харажатлари; СМқсрр – қайта суғурталаш ва ретроцессияга ўтказилган рисклар бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари; ВТқс- воситачилик тўловлари ва брокерлик сийловлари, қайта суғурталаш тантьемлари ва йиғимлари; Зм – захира фондига ўтказилган маблағлар. ЯД(З) = Д(З)аф + Д(З)бф (4), Бу ерда: ЯД(З) – ялпи даромадёки зарар(солиқ тўлангунгақадар бўлган даромад ёки зарар); Д(З)аф- асосий фаолиятдан олинган даромад ёки зарар; Д(З)бф – бошқа фаолиятдан даромад ёки зарар. Д(З)аф = Нс + Нз + Нвт + Юк – ДХ (4.1), Бу ерда: Нс – суғурта мукофотларининг нетто қисми; ДХ – давр харажатлари. Д(З)бф =Дбф-Хбф (4.2), Бу ерда: Дбф – бошқа фаолиятдан даромадлар; Хбф – бошқа фаолиятни амалга ошириш учун қилинган харажатлар. Суғурта ташкилоти даромади(фойдаси)ни аниқлашнинг келтирилган услубиятини жорий этиш масаласига (1-жадвал) тўхталадиган бўлсак, бу борада суғурта ишини амалга ошириш харажатларига киритилган суғурта хизматларни ташкил этиш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги янги Низомни ишлаб чиқиш зарурияти юзага келади. Таклиф этилаётган услубиятга кўра, келтирилган маълумотларда ишлаб топилган суғурта мукофотлари суммаси 1232223,0 бўлган бўлса, шундан 910786,8 бевосита суғурталаш мукофотлари, 6741,1 қайта суғурталаш бўйича мукофотлари ва ниҳоят, 314695,1 сўмини ўзлаштирилмаган мукофотлар суммаси ташкил этган. Тўланган суғурта қопламалари 1188750,1 қайта суғурталаш шартномаларига биноан қоплама тўловлари бўйича зарарлар 506,3; кўрилган зарарларнинг нетто қисми 1189256,4; қайта суғурталашга қабул қилинган шартномалар бўйича ҳисобланган воситачилик тўловлари 840,8; қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларнинг нетто қисми 840,8; суғурта ишини юритиш харажатлари 5136,5; ҳисобланган воситачилик ҳамда брокерлар сийловлари, қайта суғурталаш тантьемлари ва йиғимлари 321,4; зарарларни қоплаш захирасига ўтказилган маблағлар 1153961,8 минг сўмни ташкил қилган. Келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда суғурта хизматини кўрсатишдан тушган ялпи фойдани аниқлаш учун ишлаб топилган мукофотларнинг нетто қисми (1232223), кўрилган зарарларнинг нетто қисми (1189256,4), қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларнинг нетто қисми (840,8) йиғиндисидан суғурта ишини юритиш харажатлари (5136,5), давр харажатлари (226235,7), хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва хўжалик харажатлари жамисини айириш орқали асосий фаолиятдан олинган фойда (189246,4 минг сўм) ҳисоблаб топилади. Шундан сўнг, инвестицион-молиявий фаолиятдан олинган даромад ва харажатлар йиғиндисини қўшиш орқали балансдаги (25096,9 минг сўм) фойда суммаси аниқланади. 1-жадвал
Бунда суғурта хизматини кўрсатиш(сотиш)дан тушган ялпи фойда қуйидагича ҳисобланади:
Download 99.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling