7-мавзу. Тафакк


Download 490.67 Kb.
bet19/22
Sana18.10.2023
Hajmi490.67 Kb.
#1707451
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
7 мавзу

Дедуктив хулоса чиқаришнинг муҳим хусусияти унда умумий билимдан жузъий билимга ўтишнинг мантиқан зарурий характерга эгалигидир.

94
Силлогизмнинг таркиби хулоса асослари (praemissae) ва хулоса (conсlusio) дан ташкил топган. Хулоса асослари ва хулосадаги тушунчалар терминлар деб аталади. Хулосанинг мантиқий эгаси – S - кичик термин (terminus minor), мантиқий кесими – Р -катта термин (terminus major) деб аталади. Хулоса асослари учун умумий бўлган, лекин хулосада учрамайдиган тушунча – М - (terminus medius) ўрта термин деб аталади. Асосларда катта терминни ўз ичига олган ҳукм катта асос, кичик терминни ўз ичига олган ҳукм кичик асос деб аталади..
Ўрта термин катта ва кичик терминни мантиқий боғловчи элемент ҳисобланади. Силлогизмнинг умумий қоидалари.Хулоса асосларининг чин бўлиши хулосанинг
чин бўлиши учун етарли эмас. Хулоса чин бўлиши учун яна маълум қоидаларга амал қилиш ҳам зарур. Бу силлогизмнинг умумий қоидалари деб аталади. Улар силлогизмнинг терминлари ва асосларига тааллуқли бўлган қоидалар бўлиб, қуйидагилардан иборат:
Силлогизмда учта термин: катта, кичик ва ўрта терминлар бўлиши керак. Маълумки, силлогизмнинг хулосаси катта ва кичик терминларнинг ўрта терминга бўлган муносабатига асосланади; шу сабабдан ҳам терминлар сони учтадан кам ѐки ортиқ бўлмаслиги талаб қилинади. Агар терминлар сони учтадан кам бўлса, хулосаси янги билим бермайди.
Масалан: Ҳамма нотиқлар сўз санъатини чуқур эгаллагандир. Сўз санъатини чуқур эгаллаганлар орасида нотиқлар ҳам бор.
Бу икки ҳукмдан хулоса чиқариб бўлмайди, чунки терминлар сони иккита. Терминлар сонининг учтадан ортиб кетиши айният қонуни талабларининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, терминларнинг тўртланиши (quarternio termunorum), деб аталувчи хатога олиб келади:

Download 490.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling