2. Бўлиш асоси – предметнинг тушунчада фикр қилинадиган
бирорта умумий белгиси
3. Бўлиш аъзолари – бўлиш натижасида хосил қилинадиган тур тушунчалар.
Бўлишнинг турлари
1. Асос бўлган белгининг ўзгаришига Масалан: Бурчаклар- тўғри, ўткир ва ўтмас
қараб бўлиш бурчакларга бўлинади.
2. Дихотомик бўлиш Масалан: Бурчаклар ўткир ѐки ўткир бўлмаган турларга бўлинади.
Тушунчаларни бўлиш қоидалари.
1. Бўлиш тенг хажмли бўлиши, яъни бўлиш аъзолари хажмининг йиғиндиси бўлинувчи тушунча хажмига тенг бўлиши шарт.
2. Бўлиш бир асос бўйича
амалга оширилиши шарт, яъни асос қилиб олинган белги бўлиш давомида ўзгартирилмаслиги зарур.
3. Бўлиш аъзолари хажми бўйича бир-бирини истисно қилиши шарт. Улар ўзаро бирга бўйсуниш муносабатида бўлиши зарур.
4. Бўлиш
узлуксиз амалга оширилиши, яъни жинс тушунчага энг яқин бўлган бир тартибдаги тур тушунчалар олиниши шарт.