7 мавзу. Таваккалчиликни баҳолаш


Таваккалчиликнинг сифатий ва миқдорий таҳлили


Download 114.46 Kb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi114.46 Kb.
#1012557
1   2   3   4
Bog'liq
маъруза 07 МБР (1)

3. Таваккалчиликнинг сифатий ва миқдорий таҳлили.
АЖРАЛМАС ЙоКИ ИЧКИ ХЎЖАЛИК ТАВАККАЛЧИЛИГИ
Хўжалик юритувчи субект ўз фаолиятида доим турли таваккалчиликларга тўқнаш келади. Аудитор таваккалчилик ҳажмига таъсир кўрсатадиган омилларни баҳолаш учун профессионал фикрлашдан фойдаланиб, уларни аниқлаши ва баҳолаши шарт.
Ажралмас таваккалчилик омилларининг аниқ рўй­хати аудитор албатта таҳлил қилиши керак бўлган «Субект ва унинг муҳитини билиш, жиддий хатоликларга йўл қўйиш таваккалчиликларини баҳолаш» 315-сон Халқаро аудит стандартида (бундан кейин – 315-сон ХАС) келтирилган:
1) субект ва унинг муҳити (тармоқ омиллари, тартибга солиш омиллари, бошқа ташқи омиллар);
2) субект фаолиятининг хусусияти (хўжалик, инвестисион ва молиявий фаолият, молиявий ҳисобот, ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш);
3) бизнес мақсадлари, стратегиялари ва тегишли таваккалчиликлари;
4) субектнинг молиявий натижалари баҳоланиши ва шарҳи;
5) субектнинг ички назорат тизими (ички назорат тизими воситалари, мақсад ва чекловлари, уни таркибий қисмларга бўлиш).
Таваккалчиликларни аниқлаш учун аудитор сўров­номалар тузади.
Хўжалик юритувчи субектдан олинган ахборот асосида ўтказилган ички хўжалик (ажралмас) таваккалчилиги ҳисоб-китобига мисолни кўриб чиқамиз. Сўровномаларда фойдаланиладиган саволлар намунавий бўлиб, аудиторлик ташкилоти ўз вариантини тузиши мумкин. Одатда аудиторлик ташкилоти таваккалчиликнинг ҳар бир тури учун 50 дан ортиқ тест саволларини ишлаб чиқади.
ИЧКИ ХЎЖАЛИК ТАВАККАЛЧИЛИГИ ­ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ
Ҳисоб-китоб қуйидагича бажарилади:
сўровнома саволларига жавоб бериш керак. Уни хўжалик юритувчи субект ёки аудиторнинг ўзи тўлдиради;
жавобга мувофиқ келадиган устунга 1 қўйилади, қолган устунларга эса – 0. Назорат устунида барча олинган жавоблар суммаси бўйича саволларнинг умумий миқдорига мувофиқ келадиган сон туриши керак.
Аудитор жавобларнинг танланган вариантлари тўғрилигини тасдиқлайдиган тегишли асосланмаларга эга бўлиши муҳимдир.


Download 114.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling