Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Вариация моҳияти нимадан иборат ва нима учун уни ўлчаш керак?
2. Асосий вариация кўрсаткичларини санаб чиқинг?
3. қайси кўрсаткич энг муҳим ҳисобланади ва нима учун?
4. Дисперсия қандай ҳисобланади? У қандай афзалликлар ва нуқсонларга эга?
5. Квадратик ўртача тавофут қандай шаклларга эга, ҳар бирини ҳисоблаш тартибини бирма-бир кетма-кетликда баён этинг.
6. Квадратик ўртача тафовут мутлақ ўртача тафовут (модул)га нисбатан ҳар доим катта қийматга эга эканлигини исботлаб беринг.
7. Мутлақ ўртача тафовут қандай тартибда ҳисобланади? Нима учун у модул деб аталади?
8. Вариацион кенглик нима ва қандай тартибда ҳисобланади? У қандай нуқсонларга эга ва қандай шароитда қўлланади?
9. Нимквартил кенглик моҳиятини изоҳлаб беринг. У вариацион кенгликка нисбатан қандай афзалликларга эга?
10. Нимквартил кенгликни аниқлаш тартибини тушунтириб беринг.
11. Квадрат ва мутлақ ўртача тафовутлар бирдан арифметик ўртачадан катта бўлиши мумкинми? Фикрингизни исботлаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |