7-умумий ўрта таълим мактаби директори в.б О.Бадаловга
10- Асинф раҳбари А.Ражабовдандан
|
Б И Л Д И Р ГИ
Сизга шуни маълум қиламанки, 10-Асинф ўқувчиси Алиев Орзумурод 2023 ўқув йилининг июнь ойида ҳуқуқбузарлик содир этган. Ўқишга келган пайтларда ҳам дарс машғулотларига кеч қолиб келган. Сабаби сўралганда турли баҳоналар қилади (бошқа мисоллар, масалан, хуқуқбузарлик содир этган, муассаса ички тартиб қоидаларига риоя қилмаган). Шу ҳақда ўқувчидан тушунтириш хатлари олиниб, ўқувчининг ота-онаси билан бир неча бор сухбат ўтказилди.
Олиб борилган профилактик ишлар ижобий натижа бермаганлиги боис, Сиздан ушбу ўқувчини муассасасининг ички рўйхатига олиш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман.
Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
1. Ўқувчи ҳақида умумий маълумотлар.
2. Ўқувчига берилган тавсифнома.
3. Бошқа ҳужжатлар
“04” сентябрь 2023 йил
Синф раҳбари: А.Ражабов
7-умумий ўрта таълим мактабнинг 10- А синф ўқувчиси
Алиев Орзумурод билан ўтказилган
ПСИХОЛОГИК СЎРОВНОМА ХУЛОСАСИ
Жорий йилнинг 05 сентябрь куни 10-Асинф ўқувчиси Алиев Орзумурод билан психологик суҳбат ўтказилди. Суҳбат жараёнида ўқувчининг хулқи, характери, қизиқишлари, оилавий шароитлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида унинг характерида салбий ўзгаришлар юзага келаётганлиги, дарсга бўлган қизиқишининг пастлиги, тенгдошлари билан муносабатларида муаммолар мавжудлиги, шунингдек, ота-онасининг унга етарли эътибор қаратмаётганлиги аниқланди (бошқа психологик атамалардан фойдаланган холда хулоса берилади).
Ўтказилган сўровнома натижаларига асосланиб, Алиев Орзумуродни мактаб ички рўйхатига олишни тавсия қиламан.
“05” сентябрь 2023 йил
Психолог: З.Эсонов
АНКЕТА (СЎРОВНОМА)
Do'stlaringiz bilan baham: |