8 – Маъруза. Фойдаланувчиларни биометрик идентификациялаш ва аутентификациялаш
Download 70 Kb.
|
8-ma ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биометрик аутентификациялашнинг дактилосконик тизими.
8 – Маъруза. Фойдаланувчиларни биометрик идентификациялаш ва аутентификациялаш. Режа: Биометрик аутентификациялашнинг дактилосконик тизими. Юзнинг тузилиши ва овоз бўйича аутентификацияловчи тизимлар. Овоз бўйича аутентификациялаш тизимлари. Кўз ёйи тўр пардасининг шакли бўйича аутентификациялаш тизими. Охирги вақтда инсоннинг физиологик параметрлари ва характеристикаларини, хулқининг хусусиятларини ўлчаш орқали фойдаланувчини ишончли аутентификациялашга имкон берувчи биометрик аутентификациялаш кенг тарқалмоқда. Биометрик аутентификациялаш усуллари анъанавий усулларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: - биометрик аломатларнинг ноёблиги туфайли аутентификациялашнинг ишончлилик даражаси юқори; - биометрик аломатларнинг соғлом шахсдан ажратиб бўлмаслиги; - биометрик аломатларни сохталаштиришнинг қийинлиги. Фойдаланувчини аутентификациялашда фаол ишлатиладиган биометрик алгоритмлар қуйидагилар: • бармоқ излари; • қўл панжасининг геометрик шакли; • юзнинг шакли ва ўлчамлари; • овоз хусусиятлари; • кўз ёйи ва тўр пардасининг нақши. Биометрик аутентификациялашнинг дактилосконик тизими. Биометрик тизимларнинг аксарияти идентификациялаш параметри сифатида бармоқ изларидан фойдаланади (аутентификациянинг дактилоскопик тизими). Бундай тизимлар содда ва қулай, аутентификациялашнинг юқори ишончлилигига эга. Бундай тизимларнинг кенг тарқалишига асосий сабаб бармоқ излари бўйича катта маълумотлар баъзасининг мавжудлигидир. Бундай тизимлардан дунёда асосан полиция, турли давлат ва баъзи банк ташкилотлари фойдаланади. Аутентификациянинг дактилоскопик тизими қуйидагича ишлайди. Аввал фойдаланувчи рўйхатга олинади. Одатда, сканерда бармоқнинг турли холатларида сканерлашнинг бир неча варианти амалга оширилади. Табиийки, намуналар бир–биридан бироз фарқланади ва қандайдир умумлаштирилган намуна, «паспорт» шакллантирилиши талаб этилади. Натижалар аутентификациянинг маълумотлар базасида хотирланади. Аутентификациялашда сканерланган бармоқ изи маълумотлар базасидаги «паспортлар» билан таққосланади. Бармоқ изларининг сканерлари. Бармоқ изларини сканерловчи анъанавий қурилмаларда асосий элемент сифатида бармоқнинг характерли расмини ёзувчи кичкина оптик камера ишлатилади. Аммо, дактилоскопик қурилмаларни ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги интеграл схема асосидаги сенсорли қурилмаларга эътибор бермоқдалар. Бундай тенденция бармоқ изларига асосланган аутентификациялашни қўллашнинг янги соҳаларини очади. Бундай технологияларни ишлаб чиқувчи компаниялар бармоқ изларини олишда турли, хусусан электрик, электромагнит ва бошқа усулларни амалга оширувчи воситалардан фойдаланадилар. Сканерлардан бири бармоқ изи тасвирини шакллантириш мақсадида тери қисмларининг сиғим қаршилигини ўлчайди. Масалан, Veridicom компаниясининг дактилоскопик қурилмаси ярим-ўтказгичли датчик ёрдамида сиғим қаршилигини аниқлаш орқали ахборотни йиғади. Сенсор ишлашининг принципи қуйидагича: ушбу асбобга қуйилган бармоқ конденсатор пластиналарининг бири вазифасини ўтайди (8.2-расм). Сенсор сиртида жойлашган иккинчи пластина конденсаторнинг 90000 сезгир пластинкали кремний микросхемасидан иборат. Сезгир сиғим датчиклари бармоқ сирти дўнгликлари ва пастликлари орасидаги электрик майдон кучининг ўзгаришини ўлчайди. Натижада дўнгликлар ва пастликларгача бўлган масофа аниқланиб, бармоқ изи тасвири олинади. 8.2-расм. Сенсор ишлашининг принципига. Интеграл схема асосидаги сенсорли текширишда AuthenTec компаниясида ишлатилувчи усул аниқликни яна ҳам оширишга имкон беради. Қатор ишлаб чиқарувчилар биометрик тизимларни смарт-карталар ва карта–калитлар билан комбинациялайдилар. Интеграл схемалар асосидаги бармоқ излари датчикларининг кичик ўлчамлари ва юқори бўлмаган нархи уларни ҳимоя тизими учун идеал интерфейсга айлантиради. Уларни калитлар учун брелокларга ўрнатиш мумкин. Натижада фойдаланувчи компьютердан бошлаб то кириш йўли, автомобиллар ва банкоматлар эшикларидан ҳимояли фойдаланишни таъминлайдиган универсал калитга эга бўлади. Download 70 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling