қўшоксиди, углеводородлар ва қаттиқ бирикмалар ҳисобланади. Учувчан
органик
бирикмаларни
камайтириш
аҳамиятга
эга.
Атмосферага
чиқариладиган бирикмаларнинг 90% га яқини асосий экологик «ифлос»
ишлаб чиқариш
жойлашган Тошкент, қашқадарё, Фарғона, Бухоро,
Навоий
ва Сирдарё вилоятларининг корхоналари ҳиссасига тўғри келади.
Атмосферани ифлослашда энергетика (34,1%), нефть-газ саноати (31,9%),
металлургия (16,5%), қурилиш индустрияси (3,8%), коммунал хизмат (3,6%)
ва кимё саноати (2,6%) корхоналарининг улушлари(2001 йил) каттадир.
Бошқа корхоналарнинг ҳиссаси 7,4%дан ошмайди.
Республикадаги асосий саноат тармоқларида
зарарли бирикмаларни
ушлаб қолиш ва зарарсизлантириш талаб даражасида эмас.
Корхоналарда
чанг-газ тозалаш қурилмалари билан таъминланганлик 85% ни
ташкил
қилади ва уларнинг иши самарадорлиги 70,86% бўлиб, қурилмаларнинг 77%
эскирган ва яхши ишламайди. Корхоналар учун ҳавони
белгиланган
миқдордан ортиқча ифлослагани ҳолларида тўлов ва жарималар белгиланган.
Саноатда атмосферанинг ифлосланишини камайтириш учун:
янги тозалаш қурилмаларини ишга
тушириш ва самарадорлигини
ошириш;
кам чиқитли ва чиқиндисиз технологияларни жорий этиш;
зарарли корхоналарни четга чиқариш ва бошқа тадбирларни
амалга
ошириш зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: