8-dars Kompyuter xavfsizligi. Arxiv zip va rar fayllar yaratish va arxivdan chiqarish


Download 16.83 Kb.
Sana16.11.2023
Hajmi16.83 Kb.
#1781976
Bog'liq
8-dars


8-dars
Kompyuter xavfsizligi.Arxiv ZIP va RAR fayllar yaratish va arxivdan chiqarish.
Архивлар билан ишлаш.
WinRAR архиватори.
Компьютер қанчалик замонавий бўлмасин, ундаги бўш жой бир кун келиб тўлиб қолади. Бундай ҳолатда, албатта янги ҳажми кўпроқ қаттиқ диск (винчестер) ўрнатиш керак. Лекин бунга молиявий имконият бўлмаса, бир хил файлларни вақтинча ишлатмаслик ёки вирусдан ҳимоялаш учун уларни махсус архив файлларига жойлаштириш бу муаммонинг ечими ҳисобланади. Архиватордастурлар ҳар хил: Zip, RAR, Arj ва ҳоказо. Уларнинг ҳар бир операцион тизимга мўлжалланган версиялари ҳам мавжуд. Windows операцион системасида кенг фойдаланиладиган архиваторлар бу: WinZIP, WinRAR, ZipMagic ва бошқалар. Биз кўриб чиқадиган архиватор – WinRAR архиватори. У жуда кўп имкониятларни беради: файллар ва каталогларни архивга жойлаштириш, архивдан чиқариш, архивни текшириш, архивни янгилаш, ўзи очиладиган (SFX) архивларни яратиш, бир нечта қисмга парчаланган кўп жилдли (қисмли) архивларни яратиш, уларни шикастланишдан ҳимоялаш ва ҳоказо. WinRAR for Windows дастурининг ойнаси: Бу дастурга киргандан кейин унинг махсус ойнаси ҳосил бўлади. Бу ойнада каталоглар ва файллар рўйхати чиқади. Биз бу рўйхатдан керакли каталог ёки файлларни белгилаб, сичқоннинг ўнг тугмасини босиш ёки Commands менюси орқали улар устида амаллар бажаришимиз мумкин. Файлни архивга жойлаштириш: 1) Керакли файлни топамиз ва Фармойишлар (Commands) менюсидан файлларни архивга қўшиш (Add files to Archive) фармойишини танлаймиз. 2) Махсус ойна ҳосил бўлганидан кейин, у ерда яратиладиган архив номи, унинг архивланиш даражаси, қайси каталог ичига жойлашиши ва бошқалар кўрсатилади.
55 ♦ Update mode – архивланиш режимини ўрнатиш: янги архив, архив таркибини янгилаш ва бошқалар;
♦ Archiving options – архивнинг параметрларини ўрнатиш;
♦ Solid archive – узлуксиз архив;
♦ SFX archive – ўз-ўзидан очиладиган архив файл яратилади; уни очиш учун архиваторга кириш шарт эмас, унинг кенгайтмаси "ЕХЕ" бўлади;
♦ Multimedia compression – мультимедиа файлларини оддийларига нисбатан 30% га ихчам қилиб архивлаш;
♦ Put recovery record – шикастланишдан ҳимоялаш ёзувини қўшиш;
♦ Compression – архивланиш тартибини ўрнатиш: Fast – тез, Normal – оддий, Good – ўртача, Best – секин, лекин энг яхши;
♦ Dictionary size – махсус архив тўғрисида ёзиладиган кутубхона ҳажмини кўрсатиш, унда архивнинг ичидаги файллар сони, ҳажми ва бошқалар сақланади;
♦ Volume size – кўп қисмли архив яратилганида унинг қисмлари ҳажмини кўрсатиш;
♦ Delete files after archiving – файлларни архивга жойлаштиргандан кейин уларнинг асл нусхасини ўчириш. WinRAR архиватори ўзи яратадиган архив файлларини пароль ёрдамида ҳимоялаш имкониятига эга. Бунинг учун клавиатурадаги CTRL+P тугмасини босиб, махсус ойнада керакли паролни икки марта киритиш керак. Бундан кейин архивни фақат пароль ёрдамида очиш мумкин. 56 WinZIP архиватори. Иккинчи Машҳур архиватор бу WinZIP архиваторидир. Интернет тармоғида кўп файллар ZIP архивларида бўлади. Бунга асосий сабаб – архивланган файллар тезроқ кўчирилади. Улар билан ишлаш учун WinZIP архиватори зарур. Биронта ZIP кенгайтиришига эга файлни очиш учун уни танлаб, сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган контекст менюдан Extract to... буйруғини танлаймиз ва каталогни кўрсатамиз. Бундан кейин WinZIP архиватори унинг ичидаги файлларни чиқаради. Архив файллари: WinZIP дастури бутун дунёда кенг тарқалган. Сабаби RAR ва WinRAR архиватори Россия дастурчилари томонидан ишлаб чиқарилган ва АҚШ ва Европа компьютер бозорида кам фойдаланилади. WinZIP архиватори қуйидаги кўринишга эга: Бу ерда:
• Новый – янги архив яратиш;
• Открыть – архив файлини очиш;
• Фавориты – компьютердаги барча архив файллари рўйхати;
• Добавить – архивга қўшимча файлларни қўшиш;
• Извлечь – архивдан кўрсатилган файлларни чиқариш;
• Просмотр – архивдаги файлларни кўриш, хусусан, улардаги расм ва матнни кўриш мумкин;
• Check Out – кўрсатилган файлга ёрлиқ яратиш;
• Мастер – махсус WinZip Wizard устасини юклаш, у ишлашни анча енгиллаштиради. Архив тўғрисида маълумот:
• Имя – архивнинг ичидаги файл номи;
• Изменен – ўзгариш ёки яратилиш санаси;
57 • Размер – дастлабки ҳажми;
• Степень – архивланиш даражаси (%да);
• Сжато – архив кўринишида эгаллаган ҳажми;
• Атрибуты – файлнинг архивдаги атрибутлари (R – read only (фақат ўқиш учун, ўзгартириш ва ўчириш мумкин эмас), A – Archive (архивланган файл);
• Путь (йўл) – архивдаги файлнинг дискда жойлашиш йўли.
Download 16.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling