8 Маъруза: гидропнэвмоюритмалар ҳАҚида умумий тушунчалар. Асосий тушунчалар
Download 345.38 Kb.
|
GIDROPNEVMOYURITMALAR маъъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Роторли гидродвигателларнинг асосий параметрлари.
у = Қ \ С
бунда Қ - гидроцилиндрнинг суюқлик сарфи, С - гидроцилиндрнинг самарали юзаси. Поршеннинг юзаси ўзгармас, шунинг учун поршен тезлиги факат сарфни узгартириш хисобига (дросселли) бошқариш мумкин. Поршен тезлиги ўзгармас булиши учун махсус мослагичлар (регуляторлар) ишлатилади. Мослагич штокдаги юкланишнинг узгариш характерига боғлиқ булмаган холда поршен тезлигини ўзгармас саклашга имконият беради. Хажмий бошқаришли илгариланма ҳаракат қиладиган гидроузатманинг схемаси 10.4- расмда курсатилган. Бошқариладиган насос 1 ёрдамида мой гидроцилиндр 4 нинг бушлигига узатилади ва поршен 5 ни силжитади. Мой силиндрнинг шток бушдигидан таксимлагич 3 ва тиргак клапан 7 орқали бакка сикиб чиқилади. Поршентезлигини боскичсиз тартибга солиш насос узатишининг узгариб туриши хисобига амалга ошади. Поршеннинг ҳаракат тезлиги кичик бўлганда,яъни насос кичик узатишга мулжаллаб бошқариладиган бўлса, мойнинг оқиб кетиш миқдорини гидроцилиндрдан чикадиган суюқлик сарфи билан тенглаштириш мумкин. Бу эса юкланиш узгарганда тезликнинг ўзгаришига олиб келади ва поршеннинг ҳаракат тезлиги кичик бўлганда хажмий бошқариш имкониятларини чегаралаб куяди.Хажмий бошқаришли гидроузатманинг устунлиги Ўзгарувчан узатишли насоснинг энергиясини юкотмасдан, иш органидаги тезликнинг узлуксиз узгариб туришига имкон беришидадир. Роторли гидродвигателларнинг асосий параметрлари. Гидродвигател суюқлик оқими энергиясини механик ишга айлантириб берувчи машинадир. Гидродвигателлардан суюқлик утганда унинг энергияси камаяди ва бунинг хисобига гидродвигателнинг иш қисми ҳаракатга келиб, бу ҳаракат бошқа механизмга берилади ва бирор иш бажаради. Бир хил турга кирган насослар ва гидродвигателларнинг ҳаракатланувчи қисмлари асосан турлича бўлиб, баъзи холларда (хажмий гидромашиналарда)бир хил булиши мумкин. Бунда битта қурилманинг узи, куйилган талабга қараб, насос ёки гидродвигател сифатида ишлаши мумкин. Гидродвигателлар умумий холда динамик ёки хажмий булиши мумкин. Динамик гидродвигателлар сувнинг энергиясини электр энергиясига айлантиришда ишлатилиб гидротурбиналар (куракли гидродвигателлар)деб аталади. Бу машиналар жуда катта микдордаги энергияни кабул қилиб ва уни ҳаракатга айлантириб генераторга бериши билан фарқ қилади. Бизнинг мухандислик амалиётимизда кўпрок хажмий гидромашиналар билан ишлаймиз. Хажмий гидродвигателлар суюқликнинг босим энергиясини механик ишга айлантириб берувчи машиналардир. Хажмий гидродвигателлар гидромоторлар ва куч силиндрларига классификацияланади. Гидромоторлар суюқликнинг босим энергиясини механик энергиянинг чексиз айланма ҳаракат турига айлантириб беради. Куч силиндрлари эса суюқликни босим энергичсини механик энергиянинг илгариланма-кайтма ва буралма кайтма ҳаракат турига айлантириб беради. Принципиал жихатдан олганда ихтиёрий хажмий насос гидродвигател режимида ишлай олади ва аксинча. Насос двигател режимида ишлаши учун унинг ишчи камерасига суюқликни босим билан узатиш ва насос валидан механик қувватини олиш керак. Чунки гидродвигателда насос иш режимини тескариси бажарилгани билан уларнинг иш принципи бир-хил ва хажмий кенгайиш коеффициенти кичик бўлган суюқликни ёпиқ хажмидан хайдашига асосланган. Бу хажмий насос ва двигателларини бир-бирига утиш хусусияти дейилади. Конструкцияга кура хажмий гидромоторлар поршенли, пластинкали, тишли-гилдиракли ва винцимон булиши мумкин. Хажмий гидромоторларнинг асосий иш параметрлари бўлиб қуйидагилар хизмат қилади: гидродвигателнинг суюқлик сарфи- Қ, айланиш моменти Мн, фойдали қувват –Нд ва фойдали иш коеффициенти-(. Гидродвигателнинг суюқлик сарфи қуйидагича топилади : Download 345.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling