8 Маъруза Литосферадаги кучланишлар ва деформациялар
Download 18.15 Kb.
|
8 Маъруза Литосферадаги кучланишлар ва деформациялар
8 Маъруза Литосферадаги кучланишлар ва деформациялар Литосфера — лотинча литос (тош) ва сфера (курра, айлана) сўзларидан иборат булиб, Ернинг энг юқори қаттиқ қобиғини ташкил этади. Унинг таркибига ер қобиғи ва унинг остида ётувчи юқори мантиянинг тепа, қаттиқ қисми киради. Литосфера остида суюқ ҳолатдаги қатлам — астеносфера ётади. Ернинг ана шу литосфера деб аталмиш энг юқори қисми бир неча йирик бўлакларга бўлинган. Бу бўлаклар литосфера плиталари деб аталади. Литосфера плиталари чегаралари уч турга булинади: дивергент, конвергент, трансформ. Чегараларнинг бундай номи литосфера плиталарининг ҳозирги геологик даврдаги ҳаракатларига нисбатан аниқланган бўлиб, уларнинг ривожланиш тарихини ойдинлаштириб беради. Чегаралар турлича бўлса ҳам улар бир-бирлари билан узвий боғлиқ ва сейсмик жиҳатдан фаол бўлган минтақалар бўйлаб ўтади. Яъни, Ер куррасининг тектониқ сейсмик жиҳатдан фаол (вулкан отилишлари, зилзилалар) минтақалари - литосфера плиталарининг чегараларидир. Ерда, асосан туққизта йирик (асосий) литосфера плиталари ажратилади. Булар: Шимолий Америка, Евросиё, Жанубий Америка, Африка, Хинд — Австралия, Антарктида, Тинч океани, Наска ва Кокос литосфера плиталаридир. Бу литосфера плиталарининг чегаралари биринчи бор харитага Кс.Ле Пишон, Ж. Морган томонидан туширилган. Бу йирик плиталар оралиғида уларга нисбатан кичикроқ бўлган, аммо ўз ҳаракатлари туфайли Ернинг ривожланиши тарихида аҳамият касб этувчи қуйидаги литосфера плиталари ажратилади: Арабистон, Сомали, Осиёнинг таркрқ сейсмик камари, Амур, Хитой, Охота денгиз, Филиппин, Скоша ва Кариб. Таъкидламоқ лозимки, литосфера плитаси чегаралари қитьа ёки океанни кесиб ўтиши мумкин. Яъни, бир литосфера плитаси таркибида океан ҳамда қитъа иштирок этиши ёки фақат океан ёки фақат қитъа бўлиши мумкин. Бунга кўра литосфера плиталари қитьа — океан, океан ва қитьа турларига бўлинади. Қитьа — океан турига Шимолий Америка, Евросиё, Жанубий Америка, Африка, Хинд - Австралия, Антарктида литосфера плиталари; океан турига — Кариб, Скоша, Наска, Кокос,__ Охота денгизи, Тинч океан плиталари; қитьа турига эса - Арабистон, Осиёнинг тарқоқ сейсмик камари, Амур, Хитой плиталари киради. Қуйида нефтгаз худудлари боғлиқ бўлган литосфера плиталари таркибига кирувчи асоси регионал геотузилмалар — платформала ва геосинклиналлар ҳамда уларни ташки этувчи геотектоник элементлар ҳақида қисқача маълумотларни келтирамиз. Платформалар ва уларнинг таркибий қисмлари Платформалар - босиқ тектоник ҳаракатларга мансуб, асосан текисликдан иборат бўлган ҳудудлардир. Платформалар геологик тузилиши ва ёш жиҳатидан 4 та гуруҳга бўлинади: токембрий бурмачанлик пойдеворли, каледон бурмачанлик пойдеворли, герцин бурмачанлик пойдеворли, курама пойдеворли. Платформаларда қуйидаги йирик геотузилма элементлари таркиб топган: қалқонлар ва плиталар. Қалқонлар — платформалар таркибида бурмачанлик пойдеворининг кенг кўламда тарқалган йирик кўтарилмали худуди. Қалқонлар асосан ер қобиғининг юзасидан, эҳтимол, магматик минтақаларгача етадиган ҳамда энг қадимги, токембрийгача ўтган давр гранитларидан, гнейсларидан ва бошқа кристалл жинслардан тузилган бўлиб, ўта дислокацияга учраган худуддир. Қалқонлар ер қобиғининг нисбатан барқарор худудлари. Улар бир неча геологик даврлар мобайнида буйлама тебранма ҳаракатларнинг кўтарилиш жараёнларига мойил бўлганлар. Бунинг натижасида қалқонларнинг кенг юзасида чўкинди тоғ жинслари жуда ҳам кам тарқалгандир. Бундай геотузилмаларга мисол сифатида Болтиқ, Украина, Анабар, Алдан, Канада, Арабистон, Хиндистон қалқонларини келтириш мумкин. Плиталар — бир неча геологик даврлар мобайнида бўйлама тебранма ҳаракатларнинг чўкиш жараёнлари билан тавсифланиб, бурмачанлик пойдевори турли чуқурликка чўккан ва нормал платформа чўкинди жинслари билан қоппланган платформа таркибидаги улкан худуддир. Бунга мисол Турон, Скиф, Барбий Сибирь плиталаридир. Плиталар таркибида сегментлар, бурмачан пойдевор дунгликлари, мегаантеклизалар ва залар (антеклиза ва мегасинеклиза гомологлари), гумбаз кутарилмалар, платформаичи ботиқликдаги, мегаваллар, чекка мегасинеклизалар, регионал моноклиналлар, деворсимон кўтарилмалар, грабен шаклли чизиқий чўзиқ ботиқликлар (авлакогенлар), эгикликлар каби геотузилмалар ажратилади (3.1-жадвалга қ.). Сегментлар — плиталарнинг бир қисми бўлиб, геотектоник шароити ва уларни ташкил этган қуйи тартибли геотузилмаларнинг турлари буйича кескин фарқланувчи ва чуқурлик узилмалари билан ажралган йирик худудлардир. Масалан, Турон плитаси худудида А.А.Бакиров томонидан Қизилқум, Амударё, Мангишлоқ — Корабуғоз — Қоракум, Туркман, Шимолий Устюрт сегментлари ажратилган. Бурмачан пойдевор дўнгликлари — плиталарнинг бурмачан кристалл пойдевори кўтарилган йирик массив областлари бўлиб, унинг баъзи жойларида ер сатҳига пойдеворнинг кристалл жинслари чиқиб қолган. Дунгликларнинг геотектоник ривожланиш шароити чўкиш ва кўтарилиш ҳаракатлари билан тавсифланиб, кўтарилиш ҳаракатлари катта бўлмаган амплитуда ва тезлик билан устунлик қилади. Бунинг оқибатида дўнглик областлари (ёндош ботиқликларга нисбатан) чўкинди ҳосилалар кесими ва қалинлигининг кескин камайиши геологик кесмада қатор яруслар, булимлар, баъзида бутун бир тизимларнинг етишмаслиги билан кузатилади. Download 18.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling