Молия кредит соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий йўналиш-лари. - Давлат бюджети тақчиллигини камайтириб бориш.
- Бюджетдан бериладиган дотациялар ва субсидияларни босқичма-босқич қисқартириш.
- Ўта муҳим умумдавлат эҳтиёжлари учун бюджетдан маблағ ажратиш.
- Иқтисодиётни ривожлантиришда инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш.
- Банкларнинг мустақиллигини ва пул муомаласи учун жавобгарлигини ошириш.
- Марказий банк ва кенг тармоқли тижорат банкларидан иборат икки босқичли банк тизимини вужудга келтириш.
Нарх-наво ислоҳотининг асосий йўналишлари: - Нархларни эркинлаштириш.
- Давлат харид нархларининг амал қилиш доирасини қисқартириш.
- Ички нархларни жаҳон нархларига мувофиқлаштириб бориш.
- Хом-ашё ва маҳсулот айрим турлари нархи билан аҳоли ва корхоналар даромадлари ўртасидаги мутаносибликка эришиш.
- Хом-ашё ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархлари билан ишлаб берувчи ва қайта ишловчи тармоқлар товарлари нархлари ўртасидаги номутаносибликка барҳам бериш.
Нархларни эркинлаштириш босқичлари: - 1. 1992 йил - кенг доирадаги ишлаб чиқариш - техник воситалари, айрим турдаги халқ истеъмол моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг келишилган нархлари (тарифлари)га ўтилди.
- 2. Аҳолини ҳимоялаш мақсадида чекланган доирада озиқ-овқат ва саноат товарлари нархларининг чсгараси белгилаб қўйилди.
- 3. 1993 йил - келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тартибга солиш тўлиғича тўхтатилди. 1994 йил октябрь-ноябр-халқ истеъмол моллари асосий турларининг нархлари эркин қўйиб юборилди.
Республикада бошқариш тизимини ислоҳ қилишнинг хусусиятлари - Кўплаб марказий иқтиодий органлар ва вазирликлар тугатилди ёки уларнинг фаолияти қайта қурилди ҳамда тугатилган маъмурий аппаратлар ўрнига янги бошқариш бўғинлари шакллантирилди.
- Молия вазирлиги ва марказий банкнинг таркибий тузилиши ҳамда вазифалари ўзгартирилди.
- Ягона солиқ ва божхона сиёсатини ўтказиш мақсадида Давлат Солиқ ва Божхона қўмиталари тузилди.
- Амалга ошириладиган иқтисодий ислоҳотлар натижаларини мувофиқлаштириб туриш учун Президент ҳузурида иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича идоралараро кенгаш ташкил қилинди.
- Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда бу жараённи амалга ошириш учун Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликн қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси тузилди.
- Ташқи иқтисодий алоқаларни мувофиқлаштириб туриш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тузилди.
- Тармоқ вазирликлари уюшмаларга,концернларга, корпорациялар ва бошқа хўжалик бирлашмаларига айлантирилди.
- Фаолиятнинг айрим соҳалари (транспорт, туризм) да миллий комланиялар тузилди;
- Бошқаришнинг маҳаллий даражасида (вилоят, туман, шақар) ижроия - бошқарув вазифаларини бажариш учун ҳокимликлар ташкил қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |