8-мавзу. Кўчмас мулк бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши
Download 40.09 Kb.
|
ердан фойдаланиш ва уни қўриқлаш бўйича давлат назоратини олиб борувчи органлар, ҳозирги вақтда булар – ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича ЎзР Давлат қўмитаси органларидир. Улар ерни ўзбошимча ўзлаштириш ёки қонун ҳужжатларини расмийлаштирмаган ҳолда ердан фойдаланиш, ер участкалари чегараларини ажратувчи белгиларни йўқ қилиш, ўзбошимча ердан фойдаланиш ҳуқуқини топшириш, тупроқнинг унумдор қатламини ўзбошимча кўчириш, мақсадли қўлланиш соҳасида фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш бўйича мажбуриятларни бажармаслик, ерлардан мақсадли қўлланиш соҳасида фойдаланмаслик, тупроқни яхшилаш ва қўриқлаш бўйича ишларни бажармаслик учун жавобгарликка тортади;
сув объектларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш бўйича давлат назоратини олиб борувчи органлар. Улар сув объекти қўриқловчи қирғоқ бўйи ерлардаги участкани ўзбошимча эгаллаш, сувқўриқлаш зоналаридаги участка ва ерларни фойдаланишга топшириш тартибини бузиш учун жавобгарликка тортади; ўрмон фондидан фойдаланиш, уни қўриқлаш ва ҳимоялаш соҳаси бўйича ваколатли органлар. Улар ўрмон фонди ёки ўрмон фондига кирмайдиган ўрмон участкасини ўзбошимча эгаллаш, ўзбошимча ердан, ўрмон фонди участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини топшириш, пичанзорлар, яйловлр, мелеоратив тизимларни йўқ қилиш ёки уларга зарар етказиш учун жавобгарликка тортади; давлат табиат қўриқхоналари ва миллий боғлар ҳудудини қўриқлаш органлари. Улар алоҳида қўриқланадиган ҳудудларда табиий ресурсларни қўриқлаш ва улардан фойдаланиш тартибининг бузилиши учун жавобгарликка тортади. Ҳавфли ер қонунбузарлигини содир этган шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси (ЎзР ЖК)нинг 196 ва 197 моддаларига биноан жиноий жавобгарликка тортилади. Бу моддада кўзда тутилган жиноятнинг предмети ер ҳисобланади. Ерга зарар етказиш деганда тупроқнинг унумдор қатламига зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш тушунилади. Ифлослантириш – бу ерга хос бўлмаган физикавий, кимёвий ва биологик модда ва организмларни киритишдир. Ернинг заҳарланиши шу моддаларни ундан фойдаланиб бўлмайдиган даража ерга киритилиши ҳолатида рўй беради. Шунингдек, ерлар, ер қаъри ёки уларни қўриқлаш бўйича шартларнинг бузилиши оғир оқибатларга олиб келади. ЎзР ЖК 175 моддасига мувофиқ, ноқонуний битимлар деб, уларнинг оқибатида битим тузиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки битим предмети бўлган, ер участкасига ҳуқуқи бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларда бундай ҳуқуқ пайдо бўладиган битимларга айтилади.8 Давлат органининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг мансабдор шахси томонидан наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёҳуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёҳуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция) Ўша ҳаракат: а) такроран; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция) Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)9 Download 40.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling