8-Мавзу: кичик халкали харфларни ургатишда кургазмали куроллардан фойдаланиш режа
Download 24.57 Kb.
|
8 мавзу
8-Мавзу: кичик халкали харфларни ургатишда кургазмали куроллардан фойдаланиш РЕЖА Нашриёт томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар Платмассалардан тайёрланган ўйинчоқлар тарзида. Ёғочдан (турли конструктор элементлари тарзида). Картон қоғозларидан. Бошланғич таълимда кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ўқув вақтини ўқувчиларнинг мустақил равишда топшириқларини бажаришлари орқали самарадорликни янада оширади. Кўргазмали қуролларни таълим жараёнининг ҳар қандай қисмида қўллаш мумкин. Шундай экан, кўргазмали қуроллар асосан қайси фанларни ўқитиш жараёнида кўпроқ қўлланилса, самаралироқ бўлади, деган саволнинг туғилиши табиий, албатта. Бошланғич синфларнинг математика, она тили ва ўқиш, табиатшунослик, ҳуснихат дарсларида ана шундай дидактик материаллардан самарали фойдаланиш мумкин. Кўргазмали қуроллар ўқувчиларга: ўтилган ва янги мавзуга оид материалларни ўрганиш ва ўзлаштиришда; математикадан мустақил мисол ва масалаларни ечишни ўрганишларида; ҳуснихат дарсларида чиройли ёзув малакаларини пухта эгаллаш учун турли машқларни бажаришларида; она тили ва ўқиш дарсларида берилган топшириқларни барча талаблар асосида мустақил бажаришни ўрганишларида; табиатшунослик дарсларида теварак-атроф ва муҳит билан боғлиқ бўлган турли вазифаларни экологик жиҳатдан ҳал этишларида яқиндан ёрдам беради. Кўргазмали дидактик ўқув қуроллари иккига бўлинади. Булар: нашриёт томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар - ўқитувчи томонидан тайёрланган кўргазмали воситалардир. Нашриёт томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар қуйидаги кўринишларда тайёрланади: 1. Платмассалардан тайёрланган ўйинчоқлар тарзида. 2. Ёғочдан (турли конструктор элементлари тарзида). 3. Картон қоғозларидан. 4. Катта ўлчамдаги қоғозларга ишланган кўргазмали қуроллар (таблицалар). 5. Осон йиғиладиган макетлар ( куб, призма, паралеллепипед ва ҳ.к.). 6. Муляжлар (сабзавот ва мевалар, турли қушлар ва жониворлар). 7. Рангли суратлар 8. Турли фанлар (математика, ҳуснихат, она тили)да қўланилиши мумкин бўлган карточкалар ва бошқалар. Мазкур тарқатма материаллар ва кўргазмали қуроллар ёрдамида ўқувчилар: фақат ўқитувчидан эмас, балки кўргазмали қуроллардан, уларни ўзаро ҳамкорликда бажараётган синфдошларидан ҳам ўрганиб, ўзлаштириб оладилар; мустақил равишда берилган топшириқларни бажара олиш малакасига эга бўладилар; берилаётган янги маълумотлар тўғрисида яхлит тасаввурга эга бўладилар. Кўргазмали қуролларни яратиш ўқитувчидан ижодкорликни талаб қилади. Шунга кўра сиз ҳам ўзингиз тайёрлаган кўргазмали қуролларни кенг ўқитувчилар оммасига тақдим этган ҳолда турли камчиликларини аниқлаб, келажакда мукаммал мақсадни амалга оширишга ёрдам берадиган турлари ёки вариантларини яратишингиз мумкин. Айни вақтда эса, кўргазмали қуроллар тайёрлашда компьютердан фойдаланишга кўп эътибор берилмоқда. Бу борада керакли маслаҳатларни шу соҳанинг мутахассисларидан билиб олганингиз маъқул. Маълумки, бошланғич синф ўқувчиларига уларнинг қай даражада ўзлаштиришларидан қатъий назар, мустақил ишни бажариш учун бир хилдаги ўқув топшриқлари берилади. Лекин, мактабда аъло ўзлаштирувчи, ўрта даражада ўзлаштирувчи ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар бўлади. Ана шундай жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ўқитувчи ўқув топшириғини икки хил вариантда тузиши ва ўқувчиларнинг қобилиятига кўра тарқатиши лозим. Масалан: барча ўқувчилар қўшиш ва айириш амалларига оид машқни бажаришлари керак бўлганда, ўқитувчи кучли ўқувчилар учун икки устунда, ўртачалари учун бир ярим устунда, яхши ўзлаштирмайдиган ўқувчилар учун ярим устунда машқларни ечишни таклиф этиши керак. Она тили дарсларида эса, барча ўқувчилар маълум бир машқни бажаришга кўрсатма оладилар. Аълочи ўқувчилар бу машқни охиригача, ўртачалари яримигача, бўш ўзлаштирувчилари эса, 1 ёки 2 та гаплардан иборат машқларни бажарадилар. Бундай усул жуда кенг тарқалган бўлиб, ўқитувчи топшириқларни ана шу тартибда тарқатади. Бунда баъзи ўқитувчилар айрим методик камчиликларга йўл қўяди. Яъни, ўқитувчи синфдаги ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда машқни бўлакларга бўлганида, ўқув материалини тўлиқ ўзлаштирилишига эришмаслиги мумкин. Худди шундай камчиликларни “Ўқиш” дарсларида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, она тили дарсларида ўқувчилар тушириб қолдирилган товушларни қўйган ҳолда машқни кўчириб ёзишлари, эга ва кесимлари, бош ва иккинчи даражали бўлакларни аниқлашга ўхшаш топшириқларни бажаришлари ёки ўқилган матнни грамматик жиҳатдан таҳлил қилиш ўрнига “ўқиш, қайта ҳикоя қилиш”га кўрсатма берилса, дарсликнинг, ўқиш китобининг мазмунига сингдирилган асосий ғоя, методологик мантиқий боғлиқлик тизимига путур етиши мумкин. Натижада ўқувчи дарсликда ва ўқиш китобида берилган топшириқлар, суратлар, машқлар бўйича етарлича тушунча ҳамда тасаввурга эга бўлмаслиги оқибатида унинг билим, малака ва кўникмаларида бўшлиқлар ҳосил бўлади. Бу ўз навбатида ўқувчиларга маълум бир кетма-кетликда таълим бериш жараёнини издан чиқариши мумкин. Юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этишда бошланғич синфларда ўтиладиган барча фанлар бўйича кўргазмали, тарқатма, дидактик материаллар тайёрлаш ва улардан самарали фойдаланишнинг аҳамияти каттадир. Download 24.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling