8-мавзу: Меҳнатга ҳақ тўлаш. Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари Режа
Download 127.5 Kb.
|
8-мавзу маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тариф сеткаси
- Тариф ставкаси
- Тариф коэффициенти
Тариф разряди – тариф жадвалининг асосий элементларидан бири бўлиб, ходимнинг малакасига мувофиқ берилади. Бажарилаётган ишнинг мураккаблилик даражаси кўрсаткичи разряд ҳисобланиб, у орқали у ёки бу иш тарифланади. Ходимнинг иш ҳақи миқдори разряд ортиши билан ошиб боради. Ходимга берилган разряд меҳнат ва ҳисоб-китоб дафтарчасига киритиб қўйилади. Ходимга бериладиган тариф разряди меҳнат фаолияти даврида унга берилган малака даражасининг белгиси ва юридик расмийлаштириш бўлиб ҳисобланади.
Тариф сеткаси – турли хил тариф разрядига мансуб ходимлар тариф ставкаларининг (биринчи разряд ставкасига нисбатан) муносабатини тариф коэффициентлари шаклида белгиловчи шкала. Тариф сеткаси маълум сондаги разрядлар сони ва унга мувофиқ келувчи тариф коэффициентларидан ташкил топган. Тариф сеткаси биринчидан, ходимлар меҳнатига тўланадиган ҳақ ўртасидаги тафовутни камайтириш; иккинчидан, ягона усул бўйича меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш; учинчидан, меҳнат ҳақи миқдорини дифференциал тартибда белгилаш каби вазифаларни бажаради. Тариф ставкаси – иш вақти бирлиги учун иш ҳақининг пул шаклида ифодаланган ҳажми. Тариф ставкаси ходимга бир соат ёки бир кунлик меҳнати учун тўланадиган иш ҳақининг ҳажмини билдиради. Ходимларга иш ҳақи тўлашда мустақил тариф тизимининг асосий элементи бўлиб бошланғич (2012 йил 1 январдан нўлинчи разряд бекор қилиниб, унинг ўрнига биринчи разряд татбиқ этилган) разряд тариф ставкаси ҳисобланади, яъни у вақт бирлигида оддий меҳнат учун тўланадиган минимал ҳақни билдиради. Таъкидлаш лозимки, ҳозирда амалиётда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида “энг кам иш ҳақи” ва “энг кам ойлик иш ҳақи” тушунчалари бир-биридан фарқлана бошлади. Энг кам иш ҳақи ҳар доим Президент фармони билан белгиланиб, у илгари амал қилган нўлинчи разрядга тенг бўлиб келган. Ҳозирда эса, 2019 йил сентябрь ойидан «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори тушунчаси жорий этилди». Тариф коэффициенти – биринчи разряд тариф ставкасига қараганда кейинги разряд тариф ставкаси қанча баландлигини кўрсатади. Тариф ставкалари миқдорлари ўртасидаги нисбат бажарилган иш разрядига боғлиқ ҳолда ҳар бир разряд учун тариф сеткасида кўрсатилган тариф коэффициентини қўллаш воситасида аниқланади. Биринчи разряддан бошлаб, у ошиб боради ва тариф сеткасида белгиланган энг юқори разряд учун ўзининг энг юқори кўрсаткичига етади. Биринчи ва сўнгги разрядлар тариф коэффициентлари нисбати тариф сеткасининг диапазони дейилади. Иш ҳақининг иккинчи таркибий қисмини қўшимча ҳақлар ташкил қилади. Мукофотлар, устамалар, қўшимча тўловлар, район коэффициентлари иш ҳақининг қўшимча қисмини ташкил қилиб, тариф ставкалари базасида рағбатлантириш шакли сифатида шаклланади ҳамда тарифга нисбатан фоизлар миқдорида қўшилади. Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling