8 мавзу: Миллий ҳисоблар тизими ва миллий даромад кўрсаткичлари
Макро-микроиқтисодий статистика фанининг кўрсаткичлар тизими
Download 321.5 Kb.
|
8 мавзу Миллий ҳисоблар тизими ва миллий даромад кўрсаткичлари
3.3. Макро-микроиқтисодий статистика фанининг кўрсаткичлар тизими
Мароиқтисодий статистик кўрсаткичлар тизими асосида иқтисодий доиравий айланма назарияси ётади. Шу билан бирга уларни тузиш жараёнида системали таҳлил илмий қоидалари (принциплари)ни ҳисобга олиш мумкин эмас, чунки миллий иқтисодиёт, унинг фаолияти мураккаб объект (тизим)дир. Системали ёндашишнинг энг муҳим қоидалари, илмий принциплари қуйидагилардан иборат: яхлитлик (бутунлик), яъни ўрнатилаётган объект хоссаларини унинг таркибий унсурларига тегишли ҳоссалар фарифметик йиғиндиси сифатида талқин этиш бутунлай нотўғри хатти-ҳаракатдир; структуравийлик (тузилмалик), яъни объект тузилишини аниқлаб, у орқали тизимни тасвирлаш мумкин. Унинг табиати айрим унсурлар табиатинига эмас, балки ўзининг тузилмавий ҳусусиятига бевосита боғлиқдир; неархиялик (поғонама-поғона), яъни унсурлар тартибли тизмаликка эга бўлиб, бири иккинчисига бўйсунади. Демак, объектни унинг таркибий қисмлари ва уларнинг тавсифномалари (кўрсаткичлари) ни тадқиқ қилиш изчил кетма-кетликда олиб борилиши керак. тизим унсурларининг ўзаро алоқадорлиги, яъни битта ёки бир тўда унсурлар (омиллар) қийматлари, тавсифномалари, хоссаларининг ўзгариши бошқа унсурлар (натижада) ўзгаришлар бўлишига олиб келади. Системали таҳлилнинг мазкур илмий қоидалридан келиб чиққан ҳолда иқтисодий статистика кўрсаткичлари тизимини тузаётганда иқтисодий тараққиёт мақсадли йўналиши, кўзланган мақсадга эришиш учун зарур булган ресурслар билан уни таъминлаш ва ижобий натижалар олиш (ишлаб чиқариш ҳажми, истеъмол даражаси, миллий хавфсизлик ва ҳоказо) муаммолари ҳисобга олинади. Иқтисодий ўсиш мақсадлари иқтисодиётни ривожлантиришнинг барча босқичларига, шу жумладан қайта қуриш даврига хосдир. Иқтисодиётни ривожлантириш умумдавлат мақсадлари аҳолининг барча ижтимоий қатламлари (гуруҳлари) ва умумжамият манфаатларини, жумладан, иқтисодий фаолиятнинг давлат томонидан тасарруф қилиш, инвестициялар ҳажмлари ҳамда йўналишларини, баҳолар даражаси ва ўзгаришини аниқлаш, демографик ва илмий-техник сиёсат, ижтимоий муаммоларни ечиш, экология, миллий хавфсизликни таъминлаш ва ҳоказо масалаларни акс эттиради. Объектив мантиққа биноан тараққиёт мақсадларини белгилаш уларни амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни аниқлашни тақозо этади. Мавжуд ресурслар ўз навбатида иқтисодий тараққиёт соҳасида аниқ натижалар олишга қаратилган иқтисодий, илмий-техникавий ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш учун моддий замин ҳисобланади. Шундай қилиб, системали ёндашишлар асосида миллий иқтисодиёт ўзаро боғланган блоклардан иборат бўлган мантиқий структуравий модель кўринишида тасвирланиши лозим. Миллий иқтисодиётни режалаштириш мақсадлари – уларга эришиш воситалари – ривожланишнинг умумий натижалари ва самарадорлиги. Мазкур иқтисодиётни ривожлантиришнинг системали таҳлили моделига айният тарзида макроиқтисодий статистика кўрсаткичлари тизими тузилади. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш мақсадларини таърифловчи кўрсаткичлар – уларга эришиш воситаларини таърифловчи кўрсаткичлар ривожланишнинг умумий натижалари ва самарадорлигини таърифловчи кўрсаткичлар – иқтисодий жараёнлар билан уларнинг натижалари орасидаги ўзаро боғланишлар ва мутаносибликни акс эттирувчи ьаланс тузилмалар. Биринчи блокдаги кўрсаткичлар норматив, башорат қилиш, режалаш хусусиятига эга бўлиб, улар тизимидан ташқарида шаклланади ва унга четдан кириб келади. Муайян кўрсаткичлар иқтисодий ривожланиш мақсадлари қандай даражада амалга ошаётганлиги устида статистик назорат ўрнатиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Охирги блок кўрсаткичлари миллий иқтисодиётнинг ривожланиш жараёнини умумлаштириб унинг барча томонларини ўзаро боғланишда ва яхлитликда таърифлаш ва таҳлил қилишни таъминлайди. Биринчи блок кўрсаткичларини ҳисобга олмаган тақдирда, системали ёндашишлар асосида тузилган макроиқтисодий статистика кўрсаткичлари тизими иқтисодий доиравий айлаима назарияси билан мувофиқлашган бўлиб, унинг илмий принцпларига тула жавоб беради. 6-расмда макроиқтисодий статистика кўрсаткичлари ва уларнинг таснифлари тасвирланган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, макроиқтисодий кўрсаткичлар тузилиш жиҳатидан ҳам, ҳисоблаш услубияти нуқтаи назаридан ҳам халқаро статистика амалиётида қабул қилинган стандарт тартиб қоидалар ва талабларга тўла мувофиқлашган булиши керак. Масалан, миллий бойлик кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Статистика Хайати (БМТ СХ) ва унинг ихтисослашган муассасалари (Халқаро Банк (ХБ) ва Тараққиёт Дастури (ТД)) томонидан янги концепция ва халқаро тавсиялар ишлаб чиқилган. Унинг моҳияти шундаки, шахсий-инсон омилига инвестицияларнинг ортиб бориши натижасида жамиятда катта ҳажмда "инсоний капитал" вужудга келади. У эса ўз навбатида иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ҳарж қилинади. Пировард натижада ишлаб чиқаришнинг учта омили: меҳнат, капитал ва ер ҳақидаги эски формула ўрнига унинг янгича талқини (концепцияси) вужудга келди. Шунга монанд тарзда миллий бойлик тушунчаси жамғариладиган "инсоний, табиий ва қайта яратиладиган капитал" тўплами сифатида талқин этилади. Шу билан бирга халқаро банк миллий бойликнинг янги концепциясини яратибгина қолмасдан, унинг умумий ҳажмини аниқлаш услубиятини ҳам ишлаб чиқди ва шу асосда 92 мамлакатларнинг миллий бойликларини тажриба-эксприментал тарзда баҳолашга эришди. Янги концепциянинг моҳияти шундаки, Халқаро банк иқтисодий ўсиш омиллари назариясидан "Инсонни барқарор ривожлантириш" назариясига ўтишни таклиф қилади. Ушбу назарияда ҳар бир киши шахсияти миллий даражада хам, халқаро даражада ҳам жамият диққат марказида бўлиши керак. Инсонни ривожлантириш пиропард мақсад бўлиб, иқтисодий ўсиш эса ушбу мақсадга эришиш воситасигинадир деб таъкидланади. Шу билан бирга инсонни ривожлантириш меъёри сифатида товарлар ва хизматлар мўл-кўллигини эмас, балки ишчиларнинг моддий ва маънавий бойиш даражасини қабул қилиш таклиф қилинади. Download 321.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling