8-мавзу. Шлакли пемза ва кўпчиган перлит ишлаб чиқариш. Р е ж а шлакли пемза ишлаб чиқариш технологияси. Шлакли пемза учун техник талаблар. Шлакли пемзани қўллаш соҳаси
Download 369.11 Kb.
|
19-мавзу. Шлакли пемзa
8-мавзу. Шлакли пемза ва кўпчиган перлит ишлаб чиқариш. Р Е Ж А 1.Шлакли пемза ишлаб чиқариш технологияси. 2.Шлакли пемза учун техник талаблар. 3. Шлакли пемзани қўллаш соҳаси.Шлакли пемза асосан домна шлакларидан олинади, кўмилган шлаклар эмас (бундай шлакларни қайта эритиш керак бўлади), балки бевосита домна печларидан чиқган қизиган – суюқ холатдаги шлак эритмаси қайта ишланади. Шлакли пемзани таннархи бўйича – энг арзон сунъий ғовак тўлдирувчи ҳисобланади, табиийки, шлакли пемза бевосита металлургия саноати ривожланган худудларда ишлаб чиқариладиШлакли пемза ишлаб чиқаришнинг бир нечта усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси шлак эритмасини сув ёрдамида қайта ишлашга асосланган.Шлак эритмаси (13000С ҳароратгача) сув билан боғланишда қайнаб, буғ ҳосил бўлади. Буғ пуфакчалари шлак эритмасидан эркин чиқа олмайди, чунки эритмани совитишда унинг қовушқоқлиги ортади. Натижада у шишади, кўпчийди ва ячейкали структурага эга бўлган ғоваклашган массага айланади. Бу жараёнда асосий эътибор шлакнинг кимёвий таркибига, шлак эритмасининг қовушқоқлиги, ташқи чўзилишини ифодаловчи синган газлар миқдорига берилади.Саноатда шлак пемза чақиқ тошини ишлаб чиқариш усуллари ҳовузда олиш ҳандақ сачратиш сув пуркаш гидро экран Шлакли пемзани ҳовузда олишнинг технологик схемаси:1-кукунсимон қўшимчаларни пурковчи машина; 2-шлак узатиш чўмичи; 3-тўнкарувчи ҳовуз; 4-махсус чуқурлик; 5-дастлабки омбор; 6-грейферли кўприк крани; 7-майдалаш-навларга ажратиш бўлимининг қабул жиҳози; 8-биринчи босқичли майдалаш; 9- иккинчи босқичли майдалаш; 10-грохот-элак; 11-шлакли пемза чақиқ тошини иккита маркага ажратувчи сепараторҲовузда олиш усули орқали шлакли пемзани ишлаб чиқариш қуйидагича амалга оширилади. Шлак эритмаси шлак узатувчи чўмичда ости оловга бардошли материал билан қопланган ваннадан иборат тўнкарувчи ҳовузга кўпчитиш учун солинади.Download 369.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling