8-mavzu. Tafakkurning mantiqiy shakllari va qonunlari.(2-soat) Reja: Tafakkur- mantiq ilmini o‘rganish obekti


Download 36.94 Kb.
bet1/6
Sana16.06.2023
Hajmi36.94 Kb.
#1507625
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8 мавзу семинартТафаккурнинг мантикий шакллари (2)


: 8-mavzu.Tafakkurning mantiqiy shakllari va qonunlari.(2-soat)
Reja:
1.Tafakkur- mantiq ilmini o‘rganish obekti. Formal mantiqning predmeti va strukturasi.
2. Tafakkurning mantiqiy shakllari. Tushuncha. Hukm. Xulosa. Tushunchaning turlari va tushunchalar o‘rtasidagi munosabatlar.Tushunchani ta’riflash (definitsiya). Nominal va real ta’riflar. Ta’riflash qoidalari va ularni buzganda kelib chiqadigan mantiqiy xatolar. Ta’riflashga o‘xshash usullar. Tushunchalarni bo‘lishning maqsadi va tuzilishi.
Hukm tafakkur shakli sifatida. Hukmning tarkibi va xususiyatlari. Xulosa chiqarishning umumiy mantiqiy tavsifi. Xulosa chiqarishning tuzilish. Xulosa chiqarish turlari. Oddiy qat’iy sillogizm, uning tarkibi, aksiomasi va umumiy qoidalari. Sillogizm figuralari va moduslari. Entimema. Murakkab hukmlar yordamida sillogistik xulosa chiqarish. Induktiv xulosa chiqarish. Induksiyaning tajriba natijalarini umumlashtirish bilan aloqasi. Induktiv xulosa chiqarishning turlari. Analogiya, uning turlari. Analogiya va modellashtirish. Dalillash va ishonch-e’tiqodning shakllanish jarayoni.
3. Tafakkur qonunlari, ularning mazmuni va to‘g‘ri fikr yuritish uchun ahamiyati. Ayniyat. Nozidlik. Mustaso. Etrali asos.
1. «Мантиқ» тушунчаси уч маънода қўлланади: биринчидан, у объектив реалликдаги нарса ва ҳодисалар орасидаги энг умумий, зарурий, қонуний алоқадорликлар маъносида («далиллар мантиғи», «тарихий тараққиёт мантиғи»...); иккинчидан, фикрлар алоқадорлиги ва тараққиёти маъносида («фикрлаш мантиғи», «тафаккур мантиғи»...); учинчидан, тафаккур тўғрисидаги фан маъносида («Мантиқ фани»). Биз «мантиқ» деганда, унинг сўнгги кўрсатилган маъносини назарда тутамиз. Мантиқ тафаккур тўғрисидаги фан бўлиб ҳисобланади.
«Логика» грекча «loguke» сўзидан олинган бўлиб, сўз, фикр, ақл маъноларини ифодалайди. Яқин ва Ўрта Шарқда бу фан «мантиқ» деб аталади. «Мантиқ» арабча сўздан олинган бўлиб, сўз, фикр, деган маънони ифодалайди.
Тафаккур мураккаб ҳодиса бўлиб, уни турли-туман фанлар ўрганади: физиология, кибернетика, психология, фалсафа ва бошқалар.
Физиология тафаккурнинг моддий, табиий асоси - инсон мияси фаолиятини ўрганади. Уни тафаккурнинг нерв системаси ва бош мия олий нерв фаолияти билан боғлиқлиги ҳамда қандай вужудга келиши масаласи қизиқтиради.
Кибернетика инсон мияси фаолиятининг айрим томонларини моделлаштириш имкониятлари тўғрисида баҳс юритади.
Психология тафаккурга хос психик жараёнлар, индивидуал тафаккурни ўрганади. У фикрлашни табиий жараён сифатида олиб қарайди, фикрлашнинг инсон руҳий ҳолати билан алоқадорлиги тўғрисида баҳс юритади.
Фалсафа - инсон ўз тафаккури билан оламни қай
даражада била олиши мумкинлиги муаммосига ўз диққатини
қаратади, тафаккурга инсоннинг оламга фаол муносабати
ифодаси сифатида қарайди.
Мантиқнинг ўрганиш объекти тафаккур ҳисобланади. Мантиқ бошқа фанлардан фарқли ўлароқ тафаккурни оламни билиш усули сифатида ўрганади. Мантиқ фани тафаккур шакллари, усуллари ва қонунлари тўғрисида баҳс юритади.
Мантиқ оламни билиш усули сифатида абстракт тафаккур ва унинг шакллари (тушунча, мушоҳада ва хулоса)ни, шунингдек, тафаккур жараёнида оламнинг инсон онгида акс этиш қонунлари (айният, зиддиятлик, учинчиси истисно, етарли асос)ни ўрганади.
Ҳозирги замон мантиқ фани таркибига диалектик ва формал (шаклий) мантиқ киради. Диалектик ва формал мантиқ, асосида илмий билиш мантиғи шаклланади.
Мантиқ илми тараққиётини икки босқичга бўлиб ўрганиш мумкин:
1) Аристотель асарларидан бошланган анъанавий ёки классик мантиқ; Бу формал мантиқ деб юритилади.
2) Математик (символик) мантиқ. Ҳозирги даврда мантиқ фанининг турли-туман йўналишлари мавжуд: интуитив мантиқ, конструктив мантиқ, кўп белгили (многозначная) мантиқ, модал мантиқ, релевант мантиқ ва ҳ.к.
Мантиқ фанининг ўзига хос томони шундан иборатки, олам ҳақида олинган ахборотларни тафаккур қонун-қоидалари асосида қайта ишлаш орқали, янги билим ҳосил бўлади.
Мантиқий шакллар, қонун-қоидалар умуминсоний характерга эга. Бунинг маъноси шундан иборатки, инсон қайси тилда сўзлаши, фикр юритишидан қатъий назар, барча учун умумий ҳисобланган мантиқ, талабларига, қонун-қоидаларига амал қилиши зарур. Ана шу шартга риоя қилиш олам ҳақида ҳаққоний билим ҳосил қилишга имкон беради. Мантиқий тафаккур шакллари деганда, фикрнинг тузилиши, унинг таркибий қисмларининг бир-бири билан алоқадорлиги назарда тутилади. Табиий тилда фикрлаш уч шаклда намоён бўлади: 1) тушунча; 2) мушоҳада; 3) хулоса. Тафаккурнинг юқорида кўрсатилган ҳар бир шакли бошқасидан ўзига хос хусусиятларига кўра фарқланади: тушунча оламдаги предмет ва ҳодисаларининг инсон онгидаги фикрий ифодасидир. Масалан: шамол, Марказий Осиё минтақаси.
Мушоҳада (ҳукм)да предметлар, ҳодисалар, муносабатлар ҳақида нимадир тасдиқланади ёки инкор этилади. Масалан: Айрим сонлар жуфт сонлардир. Айрим дарёларнинг суви лойқа эмас.
Хулоса – мантиқий тафаккур шакли бўлиб, бир ёки бир неча фикр устидаги мантиқий операция янги фикр (билим)нинг ҳосил бўлишига имкон яратади.
Масалан: Барча металлар мураккаб тузилишга эга. Мис - металл. Демак, мис мураккаб тузилишга эга.
Инсон фикр юритиш жараёнида анализ, синтез, индукция, дедукция, аналогия, абстрактлаштириш, умумийлаш каби мантиқий усуллардан фойдаланади.
Инсон тафаккури муайян қонунларга бўйсунади. Мантиқ қонунлари тўғри фикрлаш қонунлари ҳисобланади. Бу қонунларга: 1) айният; 2) зиддиятлилик; 3) учинчиси истисно; 4) етарли асос қонунлари киради.


3. Tafakkur qonunlari, ularning mazmuni va to‘g‘ri fikr yuritish uchun ahamiyati. 
Оламдаги нарса ва ходисалар харакати ўзига хос ички қонунлар асосида юзага келади. Бу харакатнинг инсон онгидаги инъикоси, яъни тафаккур жараёни хам ўзига хос объектив қонуниятлар асосида амалга ошади.
Фалсафада қонун тушунчаси нарса ва ходисаларнинг мухим, зарурий, умумий, нисбий барқарор муносабатларини ифодалайди. Формал мантиқда илмида қонун тушунчаси фикрлаш элементлари ўртасидаги ички, мухим, зарурий алоқадорликни ифодалайди.
Мантиқий тафаккур икки турдаги қонунларга бўйсунади. Улар диалектика қонунлари ва формаллашган мантиқ қонунларидир. Диалектика қонунлари объектив олам ва билиш жараёнига хос бўлган энг умумий қонунлар бўлиб, диалектик мантиқ илмининг ўрганиш сохаси хисобланади. Формаллашган мантиқ қонунлари эса, фақат тафаккурдагина амал қилади. Диалектика қонунлари мантиқий тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида олиб ўрганса, формал мантиқ қонунлари эса, фикрнинг тўғри тузилишини, унинг аниқ, изчил, зиддиятсиз ва асосланган бўлишини эътиборга олган холда ўрганади.
Формал мантиқ қонунлари (ёки тафаккур қонунлари) дейилганда фикрлашга хос мухим, зурурий боғланишлар тушунилади. Тафаккур қонунлари объектив воқеликнинг инсон миясида узоқ вақт давомида акс этиши натижасида вужудга келган ва шаклланган.
Бу қонунлар фикрлашнинг тўғри амалга ошишини таъминлаб туради. Улар тафаккур шакллари бўлган тушунчалар, мулохазалар (хукмлар) хамда хулоса чиқаришнинг шаклланиши ва ўзаро алоқаларини ифодалайди.
Тафаккур қонунлари юзаки қараганда субъектив қонунлардек бўлиб туюлса хам, аслини олганда, объектив мазмунга эгадир. Бу қонунлар хамма кишиларнинг фикр юритишида бир хил амал қилувчи умуминсоний қонунлардир. Уларни бузиш, алмаштириш, ўзгартириш, янгилаш мумкин эмас.
Тафаккур қонунларига амал қилиш тўғри, тушунарли, аниқ изчил, зиддиятсиз, асосланган фикр юритишга имкон беради. Аниқлик, изчиллик, зиддиятлардан холи бўлиш ва исботлилик (асосланганлик) тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидир. Булар мантиқий қонунларнинг асосини ташкил этувчи белгилар бўлганлиги учун уларнинг хар бирини алохида-алохида кўриб чиқамиз.
Инсон тафаккурига хос бўлган мухим хислатлардан бири фикрнинг аниқ бўлишидир. Маълумки, объектив воқеликдаги хар бир буюм, ходиса ўзига хос белги ва хусусиятларга эга. Бу белги ва хусусиятлар буюм ва ходисаларни бир-биридан фарқлашга, уларнинг ўзига хос томонларини аниқлашга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, буюм ва ходисаларнинг инсон тафаккурида аниқ акс этишини, хар бир фикр, мулохазанинг аниқ, равшан ифодаланишини таъминлайди. Фикрнинг ноаниқлиги фикрдаги мантиқнинг саёзлашувига, мантиқсизликка олиб келади. Масалан, объектив ва субъектив сабаб тушунчаларининг мохиятини аниқлаб олмасдан бирорта ходисанинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида аниқ фикр юритиб бўлмайди. Шу сабабдан фикрдаги аниқлик тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидан бири хисобланади.
Объектив воқеликдаги буюм ва ходисанинг жойлашиши, ўзаро муносабати ва боғланишида муайян тартиб, изчиллик, кетма-кетлик мавжуддир. Буюм ва ходисаларнинг бу хусусиятлари фикрлаш жараёнининг изчил амалга ошишида ўз ифодасини топган. Тафаккурга хос бўлган изчиллик белгиси хар бир фикрнинг муайян тартибда ўзаро боғланган холда баён этилишини талаб қилади. Фикрдаги изчилликнинг бузилиши, фикр маъносининг ўзгаришига олиб келади ва бундай фикрни тушуниб олиш қийинлашади. Масалан, бирорта файласуф - мутафаккирнинг умумфалсафий қарашларини ўрганмасдан туриб, унинг ижтимоий ёки ахлоқий таълимотининг мохиятини тўлиқ тушуниб бўлмайди.
Тафаккурга хос бўлган белгилардан яна бири фикрлаш жараёнининг зиддиятсизлик хусусиятига эга бўлишлигидир. Бу белги хам объектив асосга эга. Маълумки, объектив воқеликда хар бир буюм ёки ходиса бир вақтнинг ўзида бирор сифатига кўра икки зид белгига эга бўлмайди. Масалан, бирор буюм бир вақтнинг ўзида хам бор, хам йўқ бўла олмайди ёки инсон хам эътиқодли, хам эътиқодсиз бўла олмайди. Фикрда мантиқий зиддиятларнинг мавжуд бўлиши унинг ноаниқ, чалкаш, тушунарсиз бўлишига олиб келади.
Буюм ва ходисалар ўртасидаги сабабий боғланишлар тафаккурга хос бўлган асослилик белгисининг объектив негизидир. Инсон фикр юритиш жараёнида иложи борича чинлиги асосланган мулохазаларни баён қилишга интилади.
Юқорида баён қилинган белгилар тафаккур қонунларининг мазмунини ташкил этади.

Download 36.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling