82 Tuxum yonalishida parrandachilik indd


(ердан 1 метр баландликда)


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana08.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1084694
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
82 Тухум йўналишидаги товуқларни парваришлаш

(ердан 1 метр баландликда)
1
33
27
2
30
24
3
27
22
4
24
20
5
21
20
6
18
18
Жўжалар олиб келинадиган транспорт воситалари ҳам 
дезинфекция қилиниши, жўжаларни ташувчи ходим озода 
кийиниб олиши лозим. Жўжа ташишда ишлатилган қутилар 
жараён тугагач, дарҳол йўқ қилиниши керак. 


15
Тухум йўналишида паррандачилик
82–китоб
Дастлабки 10-15 кунлик жўжаларни иситиш марказлари-
да охур ва сувдон атрофида тутиб туриш учун ҳар 600-800 
жўжага 3-3,5 м кенгликда ва 35-50 см баландликда картон 
ёки шунга ўхшаш материаллардан доиралар ясалади. Дои-
ралар ичига белгиланган жойларда тўшамаларнинг усти 
қоғоз билан қопланиши маълум муддатга фойдали бўлади. 
Жўжа ўстириш учун мўлжалланган доиралар 15 кундан ке-
йин олиб ташланиши мумкин.
Товуқхонанинг кириш қисмига жами жўжа сони, нобуд 
бўлган жўжа сони, ем истеъмоли, эмлашлар, ишлатилган до-
рилар тўғрисидаги ёзувлар учун товуқхона назорат дафтари 
(харитаси- картаси) қўйилиши керак.
Товуқхоналарга керагидан ортиқча жўжа қўймаслик та-
лаб қилинади. Бу билан боғлиқ рақамлар 2-жадвалда бе-
рилган.
2-жадвал
1 м
2
 майдонга жўжалар сиғими, бош
Ёш (ҳафта)
Ерда
Қафасда
0-2
40
75
2-4
30
60
4-7
20
-
Жўжалар товуқхонага жойлаштирилгандан сўнг унинг ис-
сиқлиги ва намлигига эътиборли бўлиш, жўжаларнинг бир 
жойга тўпланиб қолмаслигини назорат қилиш керак. Тўшама 
қуруқ сақланиши керак. Товуқхонада елвизак бўлишининг ол-
дини олиш лозим. Етарли даражада ёруғ; охур ва сувдонлар 
жўжа сонига нисбатан тўғри тақсимланган бўлиши керак.


16
100 китоб тўплами
Ҳудудий шароит ва касалликлар инобатга олинган ҳолда 
эмлаш дастури ишлаб чиқилиши керак.
Жўжалар товуқхонага жойлангандан кейин дастлабки
3 соатда 5-6% ли шакарли сув берилади. Ичадиган сувлари-
га керакли витаминлар қўшилади. Жўжаларнинг дастлабки 
ҳафтасида ҳар жўжа бошига 2 см интервалли сувдон талаб 
этилади. Жўжалар сувдонларга ўрганганларидан кейин тў-
шамаларининг ҳўл бўлиши ва сув кирланишининг олдини 
олиш учун одатий осма сувдонларнинг баландлиги белги-
ланади. 15 кундан кейин жўжа бошига 2,5 см интервалли 
сувдон талаб этилади. Сувдонлар ҳар ҳафта яхшилаб тоза-
ланилиши лозим. 
Жўжалар олиб келинганида сув ҳарорати 17-22 даража 
атрофида бўлиши ҳамда сувнинг янги эканлиги эътиборга 
олиниши лозим. Узоқ вақт туриб қолган ва эскирган сувни 
ишлатмасликка алоҳида диққат қаратиш керак.


17
Тухум йўналишида паррандачилик
82–китоб
Дастлабки ҳафта охур сифатида пластик, картон ёки ту-
хум флейкаларидан фойдаланиш мумкин. Учинчи ҳафтадан 
бошлаб, доирасимон ярим автомат осма охурлар ёки авто-
мат охурлар баландликлари белгилаб олиниб қўлланилади. 
Пластик охурнинг бир донаси 50-60 бош жўжа учун мўлжал-
ланган, узун ва занжирли автомат охур ишлатилса, бир бош 
жўжа учун 4 см охур узунлиги ҳисобланиши керак.


18
100 китоб тўплами

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling