9-Amaliy mashg’ulot (2-soat) Mavzu. Ishlab chiqarish va davr xarajatlari tahlili Uslubiy ko’rsatmalar Darsning o’quv maqsadi


Download 25.98 Kb.
bet1/2
Sana27.01.2023
Hajmi25.98 Kb.
#1131954
  1   2
Bog'liq
13-мавзу


9-Amaliy mashg’ulot (2-soat)
Mavzu. Ishlab chiqarish va davr xarajatlari tahlili


Uslubiy ko’rsatmalar
Darsning o’quv maqsadi. Darsning o’quv maqsadi bo’lib, xojalik moliyaviy ahvolini ifodalovchi asosiy ko’rsatkichlaridan bo’lgan moliyaviy barqarorlik va to’lovga qodirlik ko’rsatkichlarini hisoblash va omilli tahlil qilish usullarining mazmun mohiyatini yorinish, guruhda muhokama qilish va ularni talabalarga o’rgatish hisoblanadi
Mashg’ulotning shakli. Mashg’ulot amaliy mashg’ulot darsi shaklida tashkil qilinadi
Mashg’ulot metodi. Og’zaki so’rov va nopshiriqlarni bajarish (vazifalarni echish) tarzida
Mashg’ulotning mazmuni. Ushbu mavzu bo’yicha dars amaliy mashg’ulot tarzida o’tiladi. Darsda topshiriqlarni bajarishda-( vazifalarni echishda) quyida tavsiya etilgan adabiyotlarda ushbu mavzu bo’yicha bayon qilingan usullar va formulalardan foydalanish zarur.. Topshiriqlar (vazifalar) talabalar tomonidan mustaqil bajariladi,ishlanadi, yani moliyaviy barqarorlik va to’lovga qodirlik ko’rsatkichlari dinamikasining omilli tahlili jadvalda keltirilgan ma’lumotlar asosida amalga oshiriladi (bajariladi).Har bir vazifa echimiga moliyaviy barqarorlik yoki to’lovga qodirlik koeffitsiyentlarini oshirish imkoniyatlarini ko’rsatilib asosli xulosalar q ilinadi. Ishlangan vazifalarning to’g’riligi o’qituvchi tomonidan tekshiriladi va reyting tizimi bo’yicha talabalar bilimi baholanadi. Darsning oxirida talabalarga kelgusi dars uchun o’qituvchi topshiriqlar beradi.
Mavzu bo’yicha berilgan topshiriqlarni bajarishda (vazifalarni echishda) quyidagi usullardan foydalanish mumkin: zanjirli bog’lanish usuli (10.2, 10.4- topshiriqlarda), indeks usuli (10.3, 10.5 topshiriqlarda), farqlash usuli (10.1 topshiriqda).


Qisqacha mazmuni;
Молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади:
1.Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар:
а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар;
2.Ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига киритиладиган харажатлар:
а) сотиш харажатлари;
б) бошқариш харажатлари (маъмурий сарф-харажатлар);
в) бошқа операцион харажатлар ва зарарлар;
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:
1.Ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
2.Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
3.Ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
4.Асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
5.Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Давр харажатлари деганда-бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади.
Давр харажатларига қуйидаги моддалар киради:
2.1. Сотиш харажатлари;
2.2. Маъмурий харажатлар;
2.3. Бошқа операцион харажатлари.
Сотиш харажатлари - савдо фаолияти жараёнлари давомида юзага келадиган сарфларни ифодалаб, бевосита сотиш билан боғлиқ харажатларни ўзида мужассамлаштиради. Уларнинг таркибига товарларни ташиб келтиришдан бошлаб, транспорт, реклама, савдо ходимлари иш ҳақлари, ижтимоий суғурта, товарларнинг норма ва ундан ортиқча йўқолишлари, газ-ёқилғи ва энергия, товарлар сифатини сақлаш, савдо ходимлари фаолияти давомийлигини таъминлаш ва уларни махсус шакл билан таъминлаш, маркетинг харажатлари киради.
Маъмурий харажатлар - фаолият узлуксизлигини таъминлашда зарур соҳа бўлган, бошқариш билан боғлиқ сарфларни ифодалайди. Бу харажат элементи таркибига маъмурий ходимлар иш ҳақи, ижтимоий суғуртаси, хизмат автомобиллари билан боғлиқ, алоқа воситалари хизматлари, хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, маъмурий бинолар амортизацияси каби харажатлар киради.
Бошқа операцион харажатлар - корхоналарнинг оператив фаолияти давомида юзага келадиган жараёнлар билан боғлиқ сарфлардан иборат. Булар асосан: кадрлар тайёрлаш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж, маслаҳат ва ахборот хизматлари, аудиторлик хизматлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар, ходимлар дам олиши, экскурсия ва саёҳат билан боғлиқ тадбирлар, компенсация тўловлари, мукофот ва такдирлаш, турли хил ҳақ тўлаш ва моддий ёрдам сарфлари, суд жараёнлари сарфлари, солиқ бўйича жарималар кабилардан иборат.

Download 25.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling