9. Иккинчи жахон молия инқирози


Download 336.27 Kb.
bet1/4
Sana26.01.2023
Hajmi336.27 Kb.
#1129335
  1   2   3   4
Bog'liq
9-INQIROZ


9. Иккинчи жахон молия инқирози.
(1873-1878 йиллар)

1873 йил Ғарб мамлакатларида рўй берган жазава Европа ва Шимолий Aмерикада 1877 гача, Франция ва Буюк Британияда эса 1879 йилгача давом этган иқтисодий таназзулга сабаб бўлган молиявий инқироз эди. Британияда ваҳима "Узоқ депрессия" деб номланувчи йигирма йиллик турғунликнинг бошланишини белгилаб қўйди ва бу вазият мамлакатнинг иқтисодий ҳолатини заифлаштирди. Қўшма Штатларда ваҳима 1930 йилларнинг бошларида (Буюк депрессия янги стандарт ўрнатилмагунича "Буюк Депрессия" номи билан машхур бўлган.


Австрия-Венгрия ҳамда Германияда 1873 йилда бошланган Франция-Пруссия уруши якунланганидан сўнг, Германия рақиб мамлакатларга катта миқдорда товон тўлашга мажбур бўлди. Натижада ушбу йилда Ғарбий Европанинг фонд бозорларида жуда катта миқдордаги пул массаси пайдо бўлди ва бу қимматли қоғозлар спекуляциясини келтириб чиқарди. Бунинг оқибатида Aвстрия ҳамда Германия фонд бозорининг қулаши рўй берди. Aмерика Қўшма Штатларида инқироз темир йўл ва металлургия саноати эгаларининг қарз мажбуриятларини бажармаслигидан бошланди. Вазият 1879 йилга келиб барқарорлашди ва 1896 йилда узоқ давом этган Депрессия якунига етди.
Ушбу инқироз Европа ва AҚШ учун ниҳоятда оғир кечган, чунки Aмерика фуқаролар урушидан кейинги ўн йил ичида Иккинчи саноат инқилоби туфайли кучли иқтисодий ўзгаришларни бошидан кечирган эди. Буюк Британия энг кўп зарар кўрган давлат бўлди. Аммо бу даврда ушбу мамлакат Европа қитъаси саноати бўйича пешқадамлигини йўқотган эди. 65 ой давом Иқтисодий тадқиқотлар милллий бюроси томонидан аниқланган энг узоқ давом этган жазава бўлиб, Буюк Депрессиянинг 43 ойлик инқирозини қамраб олди.
1873 йилдан 1879 йилгача Қўшма Штатларда 18000 корхона, шу жумладан 89 та темир йўллари банкрот бўлган. Ўнта штат ва юзлаб банклар банкрот бўлди. 1873 йилдаги дастлабки молиявий ваҳима тугаганидан анча кейин ишсизлик 1878 йилда авжига чиқди. Турли манбаларга қараганда AҚШдаги ишсизлик даражаси энг юқори даражани 8,25% дан 14% гача ушлаб турган.



Download 336.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling