9 маъруза давлат томонидан юритиладиган макроиқтисодий сиёсатнинг кўринишлари, турлари ва воситалари
Download 17.87 Kb.
|
1 2
Bog'liq9-мавзу (3)
9 МАЪРУЗА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЮРИТИЛАДИГАН МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТНИНГ КЎРИНИШЛАРИ, ТУРЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ РЕЖА 9.1.. Ресурслар ва даромадларни ижтимоий манфаатларни эътиборга олган ҳолда кайта тақсимлаш Товар ва хизматларнинг индивидуал истеъмолдаги хусуси- ятларини қараб чиқадиган бўлсак, аввало, бу товарлар маълум бир миқдорда бўлади. Яъни, улар индивидуал сотиб олувчилар учун қулайдир. Бундан ташқари бу товарларни сотиб олувчилар товар қийматига мос равишда нархларни тўласагина унга эга бўлиши мумкин. Айрим турдаги товар ва хизматларни бозор тизими умуман ишлаб чиқаришни мулжалламаган, чунки, уларнинг хусусиятлари индивидуал истеъмолчиларга мулжалланган товарларнинг хусусиятларига тескаридир. Бундан ташқари, ижтимоий манфаатлар бўлинмайди ва уларни индивидуал истеъмолчиларга сотиш мумкин эмас. Масалан, бундай товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга давлат химояси, сув тошқинларини тартибга солиш, ҳашаротларга қарши кураш ва бошқалар киради. Жамият ушбу хизматлардан манфаат олиш учун уларни давлат ишлаб чиқариши керак. Шунингдек, шундай хизмат турлари ҳам мавжудки, уларга қандайдир миқдорда нарх белгилаш мумкин. Масалан, кўча ва автомагистраллар қуриш, тартибни сақлаш ва ёнгинга қарши кураш, кутубхона ва музей хизматлари, профилактик тиббий хизматлар ва бошқалар. Демак, бозор тизимидаги баҳо механизми ижтимоий манфаатларни кўзлаб ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларга бўлган ресурслар ажратилишини таъминламас экан, у ҳолда уларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ушбу товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга зарур бўладиган ресурслар тақсимоти асосан давлат оркали гуруҳ ёки жамоа қарорлари асосида қабул қилинади. Янада аникрок айтадиган бўлсак, демократик давлатларда сиёсий усул, яъни, овоз бериш орқали англатади. Ижтимоий манфаатлар истеъмолининг ҳажми давлат сиёсати йўналишини билдиради. Сиёсий жабҳаларда қабул қилинган бу гуруҳ қарорлари уй хўжаликлари ва корхоналарининг мавзуда таъкидланган бешта фунтаментал саволларга берган жавобларига қўшимча бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий манфаатларни қондирувчи товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун индивидуал истеъмолдаги қандай ресурслар кайта тақсимланади? Тулиқ бандлик шароитида фаолият кўрсатаётган иктисодиётда давлат олдида ижтимоий манфаатларни кондирувчи товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун индивидуал истеъмолдаги товарларнинг ишлаб чиқаришдан ресурсларни ажратиш муаммоси туради. Бунда хусусий тармоқдан ресурсларни ажратиб олиш учун хусусий талаб кисқартирилади. Бунга асосан уй хўжаликлари ва корхоналардан солиқлар олиш орқали эришилади. Уй хўжаликлари ва корхоналар кам даромад олиш натижасида ўзларининг инвестицион ва истеъмол харажатларини камайтиришади. Қисқача айтганда, хусусий истеъмолдаги товар ва хизматларга бўлган талабни қисқартиради, бу ўз навбатида, ресурсларга хусусий талаб қисқаришига олиб келади. Давлат бу солиқчарни аниқлаш ва солиқ хажмини тақсимлашда ижтимоий манфаатларни қондирувчи товар ва хизматларни ишлаб чиқаришни эътиборга олади. Download 17.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling