9-маъруза: мавзу: мултимедиянинг асосий тушунчалари. Аудио ва видео ахборотлар билан ишлаш асослари


Тîâóøëè WAV - ôàéëëàð áèëàí èøëàø


Download 37.91 Kb.
bet7/9
Sana14.02.2023
Hajmi37.91 Kb.
#1198355
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Компьютерная графика

Тîâóøëè WAV - ôàéëëàð áèëàí èøëàø


Товушли файл ичида аудиомаълумот яъни мусиқий асар, унинг қисми ёки нутқ ёзувини ўзида сақлайди. Одатда аксарият фойдаланувчилар товушли файлларни ҳосил қилиш ёки таҳрирлашдан кўпроқ уларни тинглаш масаласини ўз олдига қўядилар.
Рақамлар кетма-кетлиги шаклида товушлар ёзишни икки тамойилига мос равишда икки турдаги товушли файллар мавжуд: WAV (Wave form audio - тўлқинсимон аудиомаълумотлар) ва MIDI файллар (компакт дискда тақлидли товушлар инъикосларини рақамлар шаклида сақлайди). Шу боис WAV файлни товуш платасига уланадиган ҳар қандай манбаадан, хусусан микрофон, CD-ROM жамловчиси, электромусиқий асбобдан ёзиб олиш мумкин.
Товушли файлларни ўзгартириш
Sound Recorder дастури товушли файлларни тақрирлаш, уларга нисбатан махсус эффектларни қўллаш ва ниҳоят параметрларни ўзгартириш имкониятини яратади. Бу амалларни бажариш учун мўлжалланган буйруқлар менюнинг File [файл], Edit [правка] ва Effects [эффектў] бандларига киритилган.
Товушли файл билан ишлаш учун уни очамиз. Бу амал одатдаги усул билан бажарилади. Эндигина ёзилган файл ҳам очилган деб ҳисобланади. Бажарилган ўзгартиришлар йўқолмаслиги учун уларни Save [сохранить] ёки Save as [сохранить как] буйруқлари билан сақлаб қўйиш лозим.
Менюнинг Edit [правка] бандидаги буйруқлар товушли файлда қуйидаги тузатиш амалларини бажариш имконини беради:
Paste Insert [Вставить] - (клавиатурадаги муқобил тугмалар CtrlҚV) очилган товушли файлга маълумот алмашиш буферидаги ёзувларни жойлаштириш;
Paste Mix [Смешать буфером] - очилган файл устига маълумот алмашиш буферидаги ёзувларни ёзиш. Натижада аудио маълумотларнинг аралашуви ҳосил бўлади;
Insert file [Вставить файл] - очилган файлга бошқа файлни жойлаш;
Mix with file [смешать файлом] - очилган файлни бошқа файл билан аралаштириб юбориш;
Delete Before current Position [удалить до текушей позиции] - кўрсатилган позицияга қадар очилган файлнинг қисмини йўқотиш;
Delete After current Position [удалить после текушей позиции] - кўрсатилган позициядан кейинги файл қисмини йўқотиш.
Ишлатилган буйруқдан қатъий назар жойлаштириш жорий позицияда содир бўлади. Аралаштириш ҳам позициядан қуйи қисмда содир этилади.
Жорий позицияни ажратиб Record [Запись] тугмасини босиш билан товушли файлнинг керакли қисмини ихтиёрий товуш манбадаги аудиомаълумотларга алмаштириш мумкин.
Менюнинг Effects [эффектў] бандида товушли файлга нисбатан қўлланиладиган бир қатор махсус эффектлар бўйича буйруқлар жамланган:
Increase Volume (25%) - товуш қувватини (25% ) оширади;
Decrease Volume (25%) - товуш қувватини (25%) камайтиради;
Increase Sheed (lg 100%) - ифодаси тезлигини икки баробар ошириш;
Decrease Volume - ифодалаш тезлигини икки баровар камайтириш;
Add Echo [эхо] - (акс садо) эффектини қўшиш;
Revers - товушли файлни қайта йўналтириш. Бу амалдан сўнг файл тескари тартибда ифодалана бошлайди;
Очилган товушли файлнинг бир ёки бир неча параметрларини ўзгартириш учун менюнинг File [файл] бандидаги Properties [свойства] буйруғидан фойдаланиш мумкин. Бу алмаштиришни товушли файлни ёзишдан аввал бажарилгани каби амалга оширилади.

Download 37.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling