9-маъруза: мавзу: мултимедиянинг асосий тушунчалари. Аудио ва видео ахборотлар билан ишлаш асослари


Ҳужжатларни товушлар билан тўлдириш


Download 37.91 Kb.
bet8/9
Sana14.02.2023
Hajmi37.91 Kb.
#1198355
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Компьютерная графика

Ҳужжатларни товушлар билан тўлдириш
Ихтиёрий товушли файл махсус бўлсада, муайян ҳужжатни ўз ичига олади ва уни бошқа, масалан, матнли файл билан туташтириш мумкин. Натижада матнли файл товушлар билан тўлдирилади. Бундай туташтиришни ҳужжатларни товушлар билан тўлдириш деб талқин қилишимиз табиий албатта. Агар мос ҳужжатнинг пиктограммасида сичқонча тугмаси икки марта босилса, мос товушлар ифодалана бошлайди. Товушли тўлдирмалар билан ишлаш буйруқлари дастлабки менюда жойлаштирилади. Хусусан, агар сичқонча билан керакли товушларни ифодалаш маъқул бўлмаса, Play [Воспроизвести] буйруғидан фойдаланиш мумкин. Агар товушли қисм мос равишда ажратилган бўлса, EditҒObject [ПравкаҒобъект] буйруғидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Товушли файлни муайян матнли ҳужжат билан туташтириш, аниқроғи, унинг ичига товушли файлнинг нусхасини жойлаштириш учун Sounf Recorder дастури воситасида аудиофайлни очамиз ва менюнинг Edit [Правка] бандидаги Copy [Копировать] буйруғини берамиз. Натижада товушли файл ёзувлари маълумот алмашиш буферига жойлаштирилади ва анъанавий услублардан фойдаланиб бу маълумотни ҳужжатга жойлаштирилади.
Видеофайлларни кўриш
Видеофайл ўзида бир қатор статик расмларни мужассамлаштирувчи оддий мультипликациядан фарқли ўлароқ, рақамлар шаклига ўтказилган муайян шаклларни ўзида сақловчи файлдир. Бу икки тушунчалар орасидаги фарқ нисбий бўлиб, аввало кадрларни ҳосил қилиш услублари билан фарқ қилади. Маълумки мультипликация ёки анимация тез кўрсатилиши натижасида ҳаракатнинг сунъий тарзда тасаввурини ҳосил қилувчи бир қатор расмлар тўпламини ҳосил қилишдан иборат. Реал видео эса видеосъёмка яъни видеокамерага реал воқеани олишдан иборат. WINDOWS 95 видеофайлларни товуш билан туташтирилган махсус форматини ифодалаш воситаларини ўзида қамрайди.
Бундай форматдаги файллар AVI файллар деб аталади ва мос .AVI кенгайтмасига эга бўлади. AVI қисқартмаси (аббревиатура), яъни Audio-Video Interleared (аудио билан видеонинг бирлашмаси). Муқобил атама FVI Video for WINDOWS.
Ҳужжатларга мультимедиа қисмларини жойлаштириш
Мультимедиа файлидаги ихтиёрий бўлакни, агар у Media Player дастури воситасида очилган бўлса, бошқа, масалан, матнли файл билан туташтириш ва жойлаштириш мумкин. Бу Media Player дастури OLE сервер вазифасини ўта олиши эвазига эришилади.
Алмашув буфери орқали медиамаълумотларни бошқа ҳужжатга узатиш учун қуйидагиларни бажариш зарур:
1) медиамаълумотларнинг ифодасини тузиладиган ҳужжатда
кўрсатиш;
2) узатиладиган бўлакни ажратиш;
3) маълумот алмашиш буферига бу бўлакни жойлаштириш учун менюнинг Edit [правка] бандидан Copy object [копировать объект] ёки CtriҚC буйруғини бериш;
4) маълум усуллардан бирига кўра маълумот алмашиш буферидаги маълумотларни ҳужжатнинг керакли қисмига жойлаштириш.



Download 37.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling