9-мавзу. Фирма ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари
Тадбиркорлик шакллари ва уларнинг хусусиятлари
Download 31.68 Kb.
|
9-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фирма (корхона) турлари
- Хусусий фирмалар Ширкат фирмалар
- Хусусий тадбиркорлик
- Хусусий фирма
- Масъулияти чекланган жамиятда
- Акциядорлик жамияти
Тадбиркорлик шакллари ва уларнинг хусусиятлари.
Фирма деганда, мустақил хўжалик юритадиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи иқтисодий субъект тушунилади. Мустақил хўжалик фаолияти юритади деганда, қандай маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қанча ишлаб чиқариш, қаерда, кимга, қанча нархда сотиш бўйича фирманинг мустақил қарор қабул қилиши тушунилади. Фирма (корхона) - бу ишлаб чиқариш ресурслари эгаларининг қарорларини ва манфаатларини мувофиқлаштирувчи институционал тузилма ҳисобланади.
Тадбиркорлик фирмаларининг асосий ташкилий шакллари: хусусий тадбиркорлик фирмаси, ширкат фирмалар, давлат корхоналари ва аралаш фирмалар. Хусусий тадбиркорлик – бу фуқаролар (алоҳида фуқаро) то-монидан ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари асосида, шахсий даромд (фойда) олиш мақсадида амалдаги қо-нунчилик доирасида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир. Хусусий фирма – айрим шахс ёки оилага тегишли бўлган якка хусусий мулкка асосланиб фаолият кўрсатувчи корхона. Масъулияти чекланмаган жамият - фирмани биргаликда ташкил қилиб, биргаликда эгалик қилувчи ва бошқарувчи шахслар гуруҳи бўлиб, улар фирманинг барча мажбуриятлари бўйича тўлиқ жавобгарликни чекланмаган равишда ўзларининг зиммаларига оладилар. Масъулияти чекланган жамиятда фирма эгалари фирманинг мажбуриятлари бўйича жавобгарликни Низом фондига қўшган улуши доирасида зиммасига олади, холос. Масъулияти чекланган ширкат фирмалар номига «лимитед» сўзи қўшилади, бу инглизча сўз бўлиб, «чекланган» маъносини билдиради. Масъулияти чекланган фирманинг бир қатор турлари мав¬жуд. Уларнинг энг кенг тарқалган шакли акциядорлик жамиятлари ва корпорациялардир. Акциядорлик жамияти – бу жисмоний шахслар капиталларининг бирлашуви бўлиб, у акциялар чиқариш йўли билан ташкил этилади. Акционерлик жамияти очиқ турда бўлса, корхона акциялари очиқ бозорда, яъни фонд биржаларида эркин сотилади. Акциядорларга корпорация ёқмаса, улар ўз акцияларини очиқ бозорда сотиб корхона билан алоқасини умуман узиши мумкин. Download 31.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling