9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари


мислсиз даражада ўсиши биологик қонунларнинг эмас, балки стихияли


Download 0.6 Mb.
bet7/12
Sana18.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1560160
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
9-мавзу Глобаллашув

мислсиз даражада ўсиши биологик қонунларнинг эмас, балки стихияли,
нотекис ижтимоий ривожланиш ва инсоният катта машаққатлар билан
бартараф этишга ҳаракат қилаётган чуқур ижтимоий зиддиятлар
маҳсули бўлди.
Демографик муаммолар жуда мураккаб ва ўта турғун бўлиб, уларни тез
бартараф этиш мумкин эмас. Айни вақтда уларни ечиш кечга сурилгани сари,
улар янада мураккаброқ ва чигалроқ тус олади. Шу сабабли ривожланаётган
мамлакатларда барча ҳукуматлар туғилиш даражасини пасайтиришга қара-
тилган демографик сиёсатни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Инглиз иқтисодчиси Томас Роберт Малтус (1766—1834 й.) огоҳлантирган эди. У ўзининг "Аҳолишуносликнинг қонунияти тўғрисида тажрибалар" номли китобида аҳолининг геометрик прогрессия бўйича кўпайишини, унинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий неъматларнинг кўпайиши арифметик прогрессия бўйича рўй беришини айтган эди.

Инглиз иқтисодчиси Томас Роберт Малтус (1766—1834 й.) огоҳлантирган эди. У ўзининг "Аҳолишуносликнинг қонунияти тўғрисида тажрибалар" номли китобида аҳолининг геометрик прогрессия бўйича кўпайишини, унинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий неъматларнинг кўпайиши арифметик прогрессия бўйича рўй беришини айтган эди.

Аҳоли сонининг ўсиши

  • 1 йил – 150-200 млн
  • 1000 йил – 300 млн
  • 1850 йил – 1 млрд
  • 1930 йил – 2 млрд
  • 1960 йил – 3 млрд
  • 1976 йил – 4 млрд
  • 1986 йил – 5 млрд
  • 2012 йил – 7 млрд

ХХ асрнинг иккинчи ярмида ер юзи минтақаларида аҳолининг табиий кўпайиш суръатлари турлича бўлиб, бу ўз навбатида, ер юзида минтақалар, мамлакатлар, халқлар салмоғининг кескин ўзгаришига олиб келмоқда. Масалан, 1800 йилда (Наполеон замонида) Франция аҳолиси 27 млн. киши — ер юзи аҳолисининг 3 фоизини ташкил этган бўлса, Филиппин оролларида яшаётган аҳоли 1,6 млн. киши микдорида бўлиб, планета аҳолисининг умумий салмоғига нисбатан 0,16 фоизни ташкил этарди. 1999 йил 13 октябр куни ер юзи аҳолиси олти миллиардлик довонни босиб ўтди. Франция аҳолиси 56,2 млн. ни, ер юзи аҳолиси салмоғининг 0,94 фоизини, Филиппин аҳолиси ҳам 65 млн. кишини ташкил этиб, жаҳон аҳолисидаги салмоғи (1,05%) бўйича Франциядан ўзиб кетди. Бу борада миллиарддан кўп аҳоли яшайдиган Хитой ва Ҳиндистон алоҳида ўрин тутади.


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling