9-мавзу: Иродавий хусусиятларни ўрганишга йўналтирилган методлар. Режа


Ёшга караб иродавий хусусиятларни намоён бўлиб бориши


Download 72.29 Kb.
bet3/3
Sana19.06.2023
Hajmi72.29 Kb.
#1619532
1   2   3
Bog'liq
9-mavzu

9.2.Ёшга караб иродавий хусусиятларни намоён бўлиб бориши.
Психологияда этарли даражада қатъий фикр қарор топганким, ирода-бу инсоннинг қўйилган мақсадларига эришишга йўналтирилган онгли фаоллигидир. Ирода тушунчаси моҳиятига инсон томонидан мақсад қўя олиш қобилияти, ўз эмоциясини бошқариш, шахсий гавдасини ва хулқини идора қилиш киритилади. В. И. Селиванов иродани тадқиқ этиш негизидан келиб чиққан ҳолда айрим хулосалар чиқаради:
а) ирода- бу шахснинг ўз фаолиятини ва ташқи оламдаги ўзини ўзи бошқарилиш шаклларини англашнинг тавсифидир;
б) ирода-инсоннинг яхлит онгининг бир томони ҳисобланиб, у онгнинг барча шакл ва босқичларига тааллуқлидир;
в) ирода-бу амалий онг, ўзгарувчи ва қайта қурилувчи олам, шахснинг ўзини онгли идора қилишликдир;
г) ирода-бу шахснинг хиссиёти ва ақл-заковати билан боғлиқ бўлган хусусиятидир, аммо қайсидир ҳаракатнинг мотиви (турткиси) ҳисобланмайди.
В.И.Селиванов ироданинг психологик жабҳаларини ёритаётиб, у шундай ғояни илгари суради, инсонинг онгини жараёнлар, ҳолатлар, хислатларни ўзида мужассамлаштирувчи яхлит тизим сифатида тасаввур қилиш мумкин. Шахснинг у ёки бу онгли ҳаракати ўзининг тузилишига кўра, у бир даврнинг ўзида ҳам ақлий, ҳам ҳиссий, ҳам иродавий ҳисобланади. Тадқиқотчи В.А.Иванников эса иродани мотивасиянинг ихтиёрий шакли сифатида тушунади, шунингдек, ҳаракат маъносининг ўзгариши ҳисобига уни тормозловчи ёки қўшимча туртки яратувчи имконият, янги реал мотивларни ҳаракат билан бирлаштирувчи ёинки вазиятнинг тасаввур мотиви тариқасида талқин қилади. Иродавий бошқарилув эса ҳаракатни "ихтиёрий бошқарилув кўринишларининг биттаси сифатида" тушунилади, бунда бошқарилув мотивасиянинг ихтиёрий ўзгариш орқали амалга оширилиши таъкидланилади.
9.3.Ёш ва жинс хусусиятлари асосида иродавий сифатларнинг ўзига хос кўринишлари.
Психологияда иродани экспериментал ўрганишга оид қатор илмий тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг айримларидан намуналар келтириб ўтамиз.
Кўпчилик тадқиқотчилар Е. И. Игнатев қўлланган методикаси ва унинг натижаларига хайрихоҳлик билдирадилар. Лекин муаллифнинг ўзи уни баҳолашда жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади. Унинг мулоҳаза билдиришича, ушбу методика етарли даражада ишончли, ироданинг тормозлаши пайдо бўлишини тадқиқот қилишда қониқарли натижалар бериши мумкин, лекин ундан "тест" сифатида фойдаланиш кўнгилдагидек кўрсатгичларга олиб келмаслиги эҳтимолдан шоли эмас. Ушбу методиканинг моҳияти шундан иборатки, мускулнинг кучли қисқаришидан кейин ўзининг тинч ҳолатига қайтишдаги қаршиликларини енгиш хусусиятини тажрибада текширишдир. Худди шу вазиятда иродавий зўриқишни бартараф этиш намоён бўлади. Муаллифнинг таъкидлашича, зўриқишдаги мускулларнинг қисқаришини бир лаҳза тўхтатиб қолиш ироданинг шартли кўрсаткичи тариқасида қабул қилиш мумкин, чунки мазкур жараёнда инсон ўз тана аъзолари мускулини онгли бошқариш ўқуви акс этади. Е.И.Игнатев тадқиқотида максимал қисилишдан кейин иродавий зўриқишни (зўр беришни) 5кг ортиқ бўлмаган оғирликда пасайтиришга йўл берилади, унинг тахминича, бу катталик (оғирлик) зўриқиш кучини камайтирмайди ва зўр беришни вақтинча тўхтатиб қолишга таъсирини ўтказмайди. Тадқиқотчи материалларини таҳлил қилишнинг кўрсатишича, мускул зўр бериши 9-17 ёшдаги синалувчиларда 14 кгдан 40 кггача оғирликни ташкил қилади, зўр беришнинг 5кг камайиш доираси максимал ҳолатга нисбатан 35,7 процентдан то 12, 5 процент миқдорларда мужассамлашади.
Ирода сифатларини тадқиқот қилишга интилган В. И. Макарова тест ўрнида гимнастик столдан матга (голландча, инглизча "мат"-полга ёзиладиган матога сакрашни танлаган, чунончи: олдинги 180 градусга айланиш билан олд томонга, орқага. Тажриба давомида томир уриши, тайёргарлик вақти, мимика, гавда ҳолат, бармоқларни букиш қайд қилиб берилган.
Шундай қилиб, иродавий сифатларни аниқлаш ва баҳолаш методлари ўзларининг ранг-баранглиги билан тавсифланади. Тадқиқотчилар ўз фаолиятларида ҳаракатларнинг одатий ва қийинлаштирилган ҳароитлардаги хусусиятлари, уларнинг маҳсулдорлиги каби ҳодисаларни қайд қилиш имкониятига эга бўлганлар Тўпланган маълумотлар тахлилининг кўрсатишича, ирода мотивларда, мақсадларда, ўзини ўзи баҳолашда, ҳаракатларда, фаолиятда ўз ифодасини топар экан. Худди шу боис ирода- бу ташқи ва ички қийинчиликларни енгишни талаб қиладиган қилиқларни ва ҳаракатларни инсон томонидан онгли бошқаришдир.
Назорат учун саволлар:
1.Ёш ва жинс хусусиятларининг ихтиёрийликга таъсири қандай?
2.Ёшга караб иродавий хусусиятларни намоён бўлиб бориши қандай фаолиятларда намоён бўлади?
3.Ёш ва жинс хусусиятлари асосида иродавий сифатларнинг ўзига хос кўринишларини айтиб беринг?
Download 72.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling