9-мавзу. Кўчмас мулк объектлари экспертизаси тизими


Download 117.42 Kb.
bet1/7
Sana29.03.2023
Hajmi117.42 Kb.
#1307792
  1   2   3   4   5   6   7

9-мавзу. Кўчмас мулк объектлари экспертизаси тизими

Режа:
9.1. Ҳуқуқий экспертиза


9.2. Техник экспертиза
9.3.Жойлашув экспертизаси
9.4.Экологик экспертиза
9.5. Иқтисодий экспертиза
9.6. Бошқарув экспертизаси

«Экспертиза» деганда мукаммал текширув, тадқиқот, пухта изланиш тушунилиб, у объектнинг хусусияти,камчилиги, нуқсонлари, устунликлари ва хислатлари, шунингдек, уларнинг камчиликларини бартараф этиш йўллари, хусусиятларини янада яхшилаш, мулкдорларни қизиқтириш йўлларини ишлаб чиқишдан ва буларнинг асосида профессионал натижаларни расмийлаштириш киради.


Экспертизанинг вазифаси, юқорида айтиб ўтилганидек, сотувчи ва харидор ўртасидаги ахборотни мукаммал даражада бўлишини ҳамда кўчмас мулкни баҳолаш жараёнининг ахбороти мукаммалигини таъминланишидан иборат.
Кўчмас мулк объектлари экспертизасининг бир неча турлари (9.1-расм) мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:

  • Ҳуқуқий экспертиза

  • Техник экспертиза

  • Жойлашув экспертизаси

  • Экологик экспертиза

  • Иқтисодий экспертиза

  • Бошқарув экспертизаси



9.1. Ҳуқуқий экспертиза


Ҳукукий экспертизанинг хусусиятларидан бири бу КМОга эгалик қилиш ҳужжатларни текширишдан иборат бўлиб, объектни сотиб олишда ҳужжатларнинг қонунийлиги, объектнинг тозалиги аниқланади.
Маълумки, КМО бўлиши мумкин: меросга қолиши, совға қилиниши, харид килиши, ноқонуний мулкка эгалик ҳолларда амалга оширилади.
Юқорида айтиб ўтилгандек, ўз вақтида ҳужжатларни расмийлаштирилмаганлик ва ҳужжат сохталашган бўлса, бундай ҳолатларда ҳуқуқий мақомни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаслиги мумкин.
Ҳуқуқий экспертизанинг бирламчи мақсади - КМО билан боғлик бўлган ҳуқуқий мақомни тасдиқловчи ҳужжатларга аниқлик киритишдан иборат.
Ҳуқуқий экспертизанинг асосий жиҳатлари1-жадвалда кўрсатилган.

Download 117.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling