9-мавзу. Миллий иқтисодиёт, унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Ялпи талаб ва ялпи таклиф


Ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанати


Download 129.76 Kb.
bet15/17
Sana09.06.2023
Hajmi129.76 Kb.
#1468558
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
9 маъруза

9.5. Ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанати

Юқорида ялпи талаб мамлакат миқёсида иқтисодиётнинг ҳамма бўлимларида ва таркибий қисмларида яратилган турли товар ва хизматларни сотиб олишга мўлжалланган пуллар миқдори сифатида, ялпи таклиф эса иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ҳудудлари, корхона ва ташкилотларида сотиш учун ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг ялпи миқдори сифатида намоён бўлишини айтиб ўтган эдик. Энди шуни таъкидлаш жоизки, миллий бозорда, олди-сотди жараёнида пул эгалари, яъни истеъмолчилар ихтиёридаги пуллар товар ва хизматлар эгаларига, аксинча, яратилган товар ва хизматлар эса пул эгаларига ўтиши лозим. Бошқача айтганда товарлар дунёси билан пул дунёси ўртасидаги ҳаракат қарама-қарши оқим ҳосил қилади. Бунинг учун эса пул эгалари сотиб олмоқчи бўлган товар ва хизматлар таркиби, миқдори, сифати ҳамда нархи бўйича ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар тури, миқдори, сифати ҳамда қиймати билан мос тушиши лозим. Бундай мосликнинг қанчалик таъминланиши турли бозорлар орқали аниқланади ва тартибга солинади. Бу мослик даражаси ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанат ва унинг ўзгариши орқали аниқланади.


Албатта, реал ҳаётда бундай тўлиқ мувозанатлик содир бўлиши жуда қийин ва мураккабдир. Лекин товар ва хизматларнинг у ёки бу турлари, миқдори ва сифати бўйича мос келиш ҳоллари учраб туради. Ялпи талаб билан ялпи таклифнинг бир-бирига мослиги иқтисодий мувозанат деб ҳам юритилади.
AD ва AS эгри чизиқларининг кесишиш нуқтаси ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми ва баҳоларнинг мувозанатли даражасини белгилайди. Баҳоларнинг мувозанатли даражаси деганда баҳоларнинг шундай даражаси тушуниладики, унда жами талаб ва таклиф бир-бирига мос келиши ёки тенг бўлиши керак.
Ялпи таклиф ва ялпи талаб ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши макроиқтисодий беқарорликни келтириб чиқаради. Жумладан “жаҳон молиявий инқирозининг юзага келишида асосий сабаб – молиявий ресурслар билан реал ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги мутаносибликнинг кескин бузилиши ҳисобланишини таъкидлаш лозим. Пул муомаласи қонунларидан маълумки, иқтисодиёт соғлом ва барқарор амал қилиши учун муомалага чиқарилаётган пул массаси билан товар ва хизматлар ишлаб чиқариш реал ҳажми ўртасида муайян нисбатга амал қилиниши лозим. Бироқ, миллий иқтисодиётларнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараёнлари пул муомаласининг амал қилишига ҳам ўз таъсирини ўтказиб, дастлаб айрим мамлакатлар, масалан АҚШда, кейинчалик кўплаб мамлакатларда мазкур қонунга риоя қилишнинг заифлашувига, кейин эса уни умуман эътиборга олмасликка қадар олиб келди”2.
Натижада муомаладаги пул массаси (ялпи талаб) товарлар ва хизматлар ҳажми ўртасида мувозанат бузилди, ва молиявий инқироз иқтисодий инқирозга айланди.



Download 129.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling