9-мавзу. Миллий иқтисодиёт, унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Ялпи талаб ва ялпи таклиф
Download 129.76 Kb.
|
9 маъруза
9.2.1-жадвал.
Ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотнинг тузилиши (шартли рақамлар мисолида)
Бундан кўриниб турибдики, жами ижтимоий маҳсулот 1515 бирликни, ялпи ички маҳсулот эса 585 бирликни ташкил этади. Лекин бу ерда шуни айтиш лозимки, мамлакат миқёсида такрор ҳисобга йўл қўймаслик учун ялпи ички маҳсулотларни ҳисоблашда сотиб олинган хом ашё, ёнилғи ва материаллар қиймати ҳисобга олинмайди, фақат қўшилган қиймат ҳисобга олинади, уларнинг йиғиндиси эса ялпи ички маҳсулот ҳажмини кўрсатади. Аммо ҳар бир корхона ва тармоқ учун сотилган товар маҳсулоти ялпи ички маҳсулотдан эмас, балки жами яратилган ижтимоий маҳсулотдан иборатдир. Масалан, бизнинг мисолимизда пахтани қайта ишлаш корхонаси ишлаб чиқарган ва сотган маҳсулот 285 бирликни, ялпи ички маҳсулот ҳисобига кирадиган қўшилган қиймат эса 145 бирликни ташкил этади. Сотилган 285 бирлик маҳсулотнинг 140 бирлиги хом ашё, ёнилғи ва материалларни сотиб олиш учун ишлатилади. Шунинг учун биз бу мавзуда корхоналар ва тармоқлар яратган йиллик миллий маҳсулот ҳақида гапирганда кўпроқ жами ижтимоий маҳсулотни назарда тутамиз. Демак, ЯИМ миллий иқтисодиётда йил давомида ишлаб чиқарилган барча пировард маҳсулот (хизмат)ларнинг бозор нархларидаги суммаси. Биз биламизки, жорий йилда ишлаб чиқилган барча маҳсулотлар сотилмаслиги мумкин, уларнинг бир қисми заҳираларни тўлдиради. Яъни ЯИМ ҳажмини ҳисоблаб топишда заҳираларнинг ҳар қандай ўсиши ҳисобга олиниши зарур, чунки ЯИМ ёрдамида жорий йилдаги барча маҳсулотлар (сотилган ва сотилмаган) ҳисобга олинади. Миллий ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажмини тўғри ҳисоблаб чиқиш учун, мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хизматлар бир марта ҳисобга олиниши зарур. ЯИМ ҳажмини топишда сотилган ва қайта сотилган маҳсулотларни кўп марта ҳисобга олишларни бартараф қилиш учун, иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган қўшилган қийматлар йиғиндиси олинади. Download 129.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling