9-mavzu. Номлар фазоси


Консол киритиш ва чиқариш


Download 32.93 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi32.93 Kb.
#1502953
1   2   3   4
Bog'liq
9 м Номлар фазоси Синфларни бошқа файлда эълон қилиш

Консол киритиш ва чиқариш
Ушбу бобда C# тилидаги стандарт киритиш ва чиқариш амалларини кўриб чиқамиз.
Console класси
System.Console классида киритиш ва чиқаришни таъминловчи иккита метод мавжуд.
Консол киритиш
Консолдан матнларни киритиш учун Console.Read() методидан фойдаланилади. Ушбу метод киритилган маълумотлар потогини қабул қилади ва int типига ўтказади. Қуйида келтирилган мисолда матн қабул қилиниб, биринчи символи узатилади:
int x = Console.Read();
Console.WriteLine((char)x);
Console.ReadLine() методи ҳам маълумотлар потогини қабул қилиб, string типига ўтказади.
string s = Console.ReadLine();
Console.WriteLine(s);
Консол чиқариш
Консолга чиқарувчи иккита метод мавжуд: Console.Write() ва Console.WriteLine(). WriteLine() методи экранга маълумотни чиқаргач, янги сатрга тушади. Ушбу методларни параметрлар орқали чақириш ҳам мумкин.
int i = 20;
int j = 10;
Console.WriteLine("{0} + {1} = {2}", i, j, i+j);
// экранга 20 + 10 = 30 экранга чикаради
Чиқарилувчи сатрнинг узунлигини ва форматини {n, w} орқали ифодаланади. Бунда n – параметр индекси, w – узунлик қиймати. Қуйидаги дастурни кўриб чиқамиз.
int i = 15;
int j = 5;
Console.WriteLine(" {0,4}\n + {1,4}\n -\n {2,4}", i, j, i+j);
Экранга қуйидаги ёзув чиқарилади:
15
+ 5
---
20
Чиқарилувчи матнни форматлаш учун қуйидаги символлардан фойдаланилади:

Параметр

Тавсифи

C

Миллий валюта формати.

D

Ўнли формат. Сонни ўнлик саноқ сиситемасига ўтказади.

E

Илмий (экспоненциал) формат.

F

Фиксирланган аниқликдаги формат. Аниқлик орқали ўнли позициялар сони кўрсатилади.

G

Умумий формат.

N

Сонли формат. Сонли минг бўйича вергулларга ажратади.

P

Фоизли (процент) формат

X

Ўн олтилик саноқ системасидаги формат.

Сатрни форматлашда катта ва кичик символлар ҳам ишлатилади.


decimal i = 940.23m;
decimal j= 73.7m;
Console.WriteLine(" {0.9:C2}\n+{1,9:C2}\n ------\n
{2,9:C2}", i, j, i+j);
Сатрни форматлаш учун тўлдирувчи символлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
double d = 0.234;
Console.WriteLine("{0:#.00}",d);
Натижа сифатида 0.23 ҳосил қилинади. Чунки бу мисолда (#) символи ташлаб юборилади.
Изоҳлар
C# тилида бир сатрли (//…) ва кўп сатрли (/*…*/) изоҳлар ишлатилади:
// бир сатрли изох
/* куп сатрли
изох */
Бир сатрли ва икки сатрли изоҳларда мавжуд барча символлар компилятор томонидан ташлаб юборилади. Сатрий ўзгарувчилар қиймати сифатида бўлган изоҳлар оддий символлар сифатида қабул қилинади:
string s = "/* бу изох эмас */";
Кўп сатрли изоҳларни ичма-ич жойлаштириш мумкин эмас. Масалан қуйида келтирилган дастур коди компиляция қилинмайди:
/* string s = "/* бу изох эмас */"; */


Download 32.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling