9-мавзу. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш таянч атамалар ва иборалар


Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш


Download 60 Kb.
bet5/8
Sana18.06.2023
Hajmi60 Kb.
#1581911
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-т

9.4. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш
Саноатда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мутахассисларнинг билим ва илм даражасини юқорига кўтариш, касб маҳорати ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқ ва корхоналарда бу борада олиб борилган фаолият натижаларига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги гувоҳнома ёки сертификат топширилади.
Саноатда кадрлар малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қуйидагилар зарур:

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими фаолиятида янгича таркиб, мазмун ҳамда бу тизимни бошқаришни шакллантириш;

  • юқори малакали ўқитувчи-мутахассис кадрлар тайёрлаш ва соҳани улар билан тўлдириб боришни таъминлаш;

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг бу соҳада рақобатга асосланган муҳитини шакллантириш ва самарали фаолият олиб боришни таъминловчи норматив базасини яратиш;

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

  • иқтисодиётнинг давлат ва нодавлат секторлари, мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилот ва муассасаларнинг талаб-эҳтиёжларига мувофиқ кадрлар ва мутахассисларни илдам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминловчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;

  • профессионал тренингнинг илғор технология ва ускуналарини, шунингдек, мураккаб, фан ютуқларини талаб қилувчи технология жараёнлари имитаторларини ишлаб чиқиш, яратиш ва амалий ўзлаштириб олиш.

Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида халқаро ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади. Бу муаммони ҳал этиш учун ҳамкорликнинг халқаро-хуқуқий базаси яратилиши, унинг устувор йўналишлари рўёбга чиқиши, халқаро таълим тизимлари ривожлантирилиши, мутахассислар алмашиши кенгайиши керак. Бу борадаги миллий ҳужжатлар халқаро миқёсда эътироф этилиши, инвестицияларнинг кенг жалб қилиниши борасидаги фаолият кучайтирилиши керак.



Download 60 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling