9-мавзу. Таълим муасасасига раҳбарлик қилишнинг бошқарув маданияти Режа: Маданият ва бошқарув Бошқарув маданиятининг асосий таркибий қисмлари


Таълим муассасаси раҳбарининг вазифалари


Download 34.03 Kb.
bet4/5
Sana29.03.2023
Hajmi34.03 Kb.
#1306527
1   2   3   4   5
Bog'liq
9 мавзу Таълим муасасасига маданияти

Таълим муассасаси раҳбарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • давлат ва жамоат ташкилотлари олдида таълим муассасасининг манфаатларини ифодалаш;

  • ўқув-тарбия жараёни муваффақиятини таъмин этиш;

  • ўқув дастурларининг бажарилишини назорат қилиш, таълим-тарбия ишларининг сифати ва самарадорлиги, болалик ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг риоя қилиниши, шунингдек, таълим муассасасидан ташқарида маънавият ишларини ташкил қилиниши учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

  • педагогик ва раҳбар кадрларни танлаб жой-жойига қўйиш, уларнинг вазифаларини белгилаш, педагогик кадрлар, кабинет ва устохона мудирларини белгилаш, синф ва гуруҳ раҳбарларини танлаш, педагог ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ишга қабул қилиш ҳамда бўшатиш;

  • таълим муассасаси педагогик ходимларини аттестациядан ўтказувчи комиссияга раҳбарлик қилиш;

  • таълим муассасаси педагогик ходимларининг ижодий ишлари, таълим-тарбиянинг илғор шакл ва усулларини қўллашлари учун шарт-шароитларни яратиш;

  • таълим муассасасига ажратилган молиявий маблағлар, сарф-харажат ҳисобини юритиш;

  • таълим муассасаси меъёрий ҳужжатларининг тўғри юритилишини таъминлаш;

  • таълим муассасаси педагогик Кенгаши, маҳаллий ҳокимлик органлари олдида ўз фаолияти тўғрисида ҳисоб бериб туриш.

Таълим муассасаси раҳбарининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари-нинг вазифалари:

  • ўқув ҳафтаси ва ўқув машғулотларининг давомийлигини таъминлаш;

  • дарс жадвалини тузиб чиқиш ва шу жадвалга биноан дарсларнинг ўз вақтида самарали ўтказилишини таъминлаш;

  • ҳар бир чорак охирида, семестр давомида раҳбар ва таълим муассасаси педагогик Кенгаши аъзоларига ўқув жараёнининг бориши хусусидаги ахборот ва маълумотларни бериб бориш;

  • ёш мутахассисларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

  • синф ва гуруҳ журналларини тўғри юритиш ва сақланишига жавоб бериш;

  • ўқувчиларнинг билим даражасини режа асосида таҳлил қилиб бориш;

  • ўқувчилар томонидан давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш.


Download 34.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling